Norma.uz

Иш учун таътил

Мен ёлғиз ўзим икки ўғилни тарбиялаяпман, уларнинг бири нафақат шаҳар миқёсида, балки бутун мамлакат бўйича мусобақаларда иштирок этадиган спорт мактабида ўқийди. Шу сабабли уни кузатиб боришимга ва мусобақалар даврида (1–2 кун) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олишимга тўғри келади. Барча ишларимни тўлиқ бажаришимга, ўғлим яхшигина спорт натижаларига эриша бошлаганига қарамай, ташкилот дирекцияси ҳар доим бундай имкониятни беравермайди. Қандай ҳолларда бундай таътиллар берилади?

Т.Дурова,
етакчи мутахассис.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 150-моддасига кўра ҳақ тўланмайдиган таътиллар:

маъмурият ходимнинг аризасига кўра бериши шарт бўлган;

маъмуриятнинг хоҳишига кўра бериладиган (яъни ходимга бундай таътил берилиши рад этилиши мумкин) таътилларга бўлинади.

Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:

1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили 14 календарь кунга қадар (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 1-илова, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган);

ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – ҳар йили 14 календарь кунга қадар;

2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (МКнинг 234-моддаси);

12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга – ҳар йили 14 календарь кунга қадар (МКнинг 232-моддаси);

меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Агар ўғилларингиз ҳали 12 ёшга тўлмаган бўлса, сизга умумий муддати йилда 14 календарь кунга қадар бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришлари шарт.

 

Маъруф УСМОНОВ.

Прочитано: 1554 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика