Ташкилот ходимни меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этмасдан ишга қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай шартларда?
Ўрмонова.
Тошкент шаҳри.
– Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.
Иш берувчи корхонада 5 кундан кўп ишлаган барча ходимларга, бундан ўриндошлар мустасно, меҳнат дафтарчалари юритиши шарт.
Меҳнат дафтарчалари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бир марталик ишларни бажарадиган (хизматлар кўрсатадиган) шахсларга юритилмайди (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 6.3-бандининг иккинчи хатбошиси).
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.