Norma.uz

Пудратчини танлов асосида топамиз

Уй томини тузаттирмоқчимиз. Умумий йиғилишда бу ишни пудрат ташкилотига топширишга қарор қилинди. Пудрат ташкилотни танлов асосида топмоқчимиз. Бунинг учун нималарга эътибор бериш ва ишни нимадан бошлаш керак?

В.Қурбонова.

Тошкент шаҳри.

 

– Ширкат уйнинг томини капитал таъмирлаш ишларини бажариш билан боғлиқ сметани тузиши керак. Бу нарса иш қийматини ва ХУМШ имкониятларини аниқлаб олишдан ташқари келгусида бу ишни пудрат асосида бажарадиганларнинг баҳо бобидаги таклифларини билиш имконини ҳам беради. Танлов ўтказиш хусусида уларни газетага эълон бериш орқали хабардор этиш мумкин. Танловга пудратчилар бошқа ташкилотларнинг тавсияси асосида (бу ташкилот уларнинг ишидан қониқиш ҳосил қилган бўлса) ёки оммавий ахборот воситаларида берилган эълонларни танишиб чиқиш асосида жалб этилади, шунингдек илгари ишлатиб синаб кўрилган тузилмаларни танловда иштирок этишга таклиф қилиш ҳам мумкин.

Пудратчиларни танлашда одатда иш баҳоси ва сифати кўпроқ қизиқтиради. Шу сабабли ҳам ижрочи қандай материаллар ва технологияларни ишлатишини, унда шундай ишларни бажариш тажрибаси, мутахассислари, ускунаси, техникаси бобида қийинчилиги бор-йўқлигини билинг. Бошқа буюртмачиларнинг у ҳақдаги баҳоси, гап-сўзларига эътибор қилинг. Пудратчи қилган ишига қандай кафолат муддати беришини аниқлаштириб олинг. Бошқа объектларда қилган ремонт ишларини ўз кўзингиз билан кўриш учун ўша объектларга боришдан эринманг.

Самарқанддаги «Коинот марварид» ширкатининг тажрибасини мисол қилиб келтириш мумкин. Мазкур жамият ўз вақтида тасарруфидаги уйни капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун пудратчини танлов асосида топган экан. Улар учун бу янги қадам, янги тажриба эди. Шу боис ХУМШ аъзолари унга жуда пухта тарзда ёндашганлар. Улар умумий йиғилишда иккита комиссия тузишган. Биттаси танлов комиссияси бўлиб, у ҳужжатларни тайёрлаш ва танловни ўтказиш учун жавоб берарди. Иккинчи комиссия жамоатчилик асосида иш олиб борган ва таъмирлаш ишларининг жараёнини назорат қилиб турган. Танлов комиссияси аъзолари олиб борилган мониторинг натижалари асосида 11 та пудратчи номзодига тўхталдилар. Уларга тендерда қатнашиш учун таклифномалар ва танловга оид ҳужжатлар юборилган. Пудратчилар таклифи ўрганиб чиқилиб, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари баҳоланган. Ширкатни баҳо қаноатлантирибди. Ишларни бажариш муддати қисқа эканлиги, пудратчи муҳим объектларда ишлаб синовдан ўтганлиги, техника ва мутахассислари борлиги ҳам ёқибди. Пудратчи материалларни танлов баҳосида тавсия этган, уларнинг сифатини тасдиқлаш учун мувофиқлик сертификатларини тақдим қилган. ХУМШни потенциал ижрочининг молиявий аҳволи ва ишчанлик обрўси ҳам қизиқтирган. Ширкат тадбиркорларга қарзлари йўқлиги ҳақида, ҳисобварақларида маблағ борлиги хусусида банкдан маълумотнома, пудратчи таъмирлаш ишларини адо этган ташкилотлардан тавсияномалар тақдим этишини сўраган.

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда жамоат комиссияси озроқ камчиликларни аниқлаб, бу ҳақда далолатнома тузди. Ижрочилар ишни қайта адо этдилар. Ўзлари яшайдиган уйга бунақа, жонкуярлик билан йўғрилган муносабат пудратчида ҳурмат-эҳтиром туйғусини уйғотган. Ҳамма ишлар виждонан, ҳалол бажарилган. Иш жараёнида тадбиркорлар уйнинг техник ҳолатини қай йўсинда яхшилаш ҳақида амалий маслаҳатлар ҳам берганлар.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 2205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика