Norma.uz
Публикации
13.09.2020 Харажатларни ҳисоботда акс эттириш
Корхона бир нечта: туристик хизматлар, меҳмонхона, авиакасса, ресторан соҳасида фаолият юритади. Туристлар учун жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, трансфер хизматлар ва бошқаларни ўз ичига олган турпакетларни ташкил этиш орқали туристик хизматлар кўрсатилади. Меҳмонхонамиз ва ресторанимизда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилади. Меҳмонхона хизматлари бўйича фойда солиғи, ер ва мол-мулк солиқларидан 5 йил муддатга озод этиш тарзидаги имтиёз мавжуд. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда туристик хизматлар (жойлаштириш ва овқатланиш) кўрсатилишига оид харажатлар қандай акс эттирилади?
далее...»»
13.09.2020 Импорт товарни реализация қилиш нархи
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади. Товар божхона қийматидан (товарни олиб киришда шакллантирилган ва ундан божхона ҚҚС ҳисоблаган қийматдан) паст нархда сотилганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?
далее...»»
13.09.2020 Автомобиль сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Ташкилот маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун автомобиль сотиб олган. Маъмурий мақсадлар учун автомобиль сотиб олинганда, ҚҚС ҳисобга олинадими?
далее...»»
13.09.2020 Молиявий чегирма: солиқ оқибатлари
Фирма дори воситаларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Баъзида харидорларга молиявий чегирмалар тақдим этилади – дори воситаларини сотиб олаётганларидан уларга товар намуналари бепул берилади. Молиявий чегирма фойда солиғи бўйича чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
13.09.2020 Нотурар кўчмас мулкни сотишдан ЖШДС
Корхона мулкдор жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олган. Шартномага мувофиқ сотувчи солиқларни тўлашни ўз зиммасига олган, бироқ у бундай қилмаган. 2019 йилда шартнома тузилган ва бино қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилган, кейин солиқлар ушлаб қолинмасдан сотувчига ҳақ тўланган (бу ҳам 2019 йилда бўлган). Бинога бўлган мулк ҳуқуқи 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган. Корхона ЖШДС ушлаб қолиши лозим бўлганми? Мазкур ҳолатда ким жавобгар бўлади?
далее...»»
13.09.2020 Ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи – ҳисоботда

Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил март ойида Президентнинг 5.09.2019 йилдаги ПФ-5811-сон Фармонига мувофиқ импорт шартномалари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқардик. 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботда ПФ-5811-сон Фармонга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи бўйича солиқ солинадиган база қандай камайтирилади?


далее...»»
13.09.2020 Амортизация ва инвестициявий чегирма: фойда солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисоботда қандай акс эттириш лозим
Янги Солиқ кодекси нормаларини ўрганишда давом этамиз, уларнинг баъзилари ҳар хил маънони англатадигандек туюлади. Бунинг сабабларидан бири – бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадлар ва харажатларни тан олишга турлича ёндашувда. Мисол учун, амортизацияни, унинг жорий ва келаси ҳисобот даврларида солиқ солинадиган фойдага таъсирини қандай ҳисобга олиш мумкин? Солиқ кодекси муаллифларидан бири, солиқ маслаҳатчиси Ирина ¬ПОДОЛЬСКАЯнинг фикрларини чоп этамиз.
далее...»»
13.09.2020 Бурда нон топиш машаққати
Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон халқининг матонат ва жасорати, эътиқод ва ишончи, инсонпарварлиги, бағрикенглиги ва меҳр-оқибатини яна бир карра намоён этди. Бундай синовдан ўтганлар орасида, шубҳасизки, самарқандлик меҳнаткашлар ҳам бор эди.
далее...»»
13.09.2020 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
2020 йил 24 февралда республикамизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХСга) ўтиш солномасининг янги саҳифасини очиб берадиган Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарори эълон қилинди.
далее...»»
13.09.2020 Яширин айланма хавфли «операция»

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг асосий вазифаларидан бири – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхонага доир қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйишдан иборат.


далее...»»
13.09.2020 Короновирус ваҳимасига ҳожат йўқ: товарлар экспорти ва импорти тўхтамайди
Дунё бўйлаб 160 дан ортиқ давлатда қайд этилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
13.09.2020 Посилкалар учун меъёрлар
Божхона тўловларини тўламаган ҳолда интернет-дўкон орқали буюртма бериб, қанча суммадаги товарларни посилкаларда олиш мумкин? Улар мустақил равишда багажда олиб кирилганда суммалар бир хил бўладими? Буюртманинг суммаси мазкур меъёрлардан ошиб кетганда божхонада солиқлар қандай тўланади?
далее...»»
13.09.2020 Республикада реализация қилинганда имтиёзлар сақланади
2016 йилнинг августида Рўйхатга (АВ томонидан 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) биноан божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод этилиш имтиёзи асосида асбоб-ускунани харид қилдик. Асбоб-ускуна янги ҳисобланадими? Унга нисбатан имтиёз ҳозиргача амал қиладими? Вазият қуйидагича: асбоб-ускунани янгиламоқчимиз, 2016 йилда импорт қилинганини эса анчайин паст нархларда хусусий корхонага сотиб юбормоқчимиз. Импорт қилинган товар сотилган тақдирда, биз тўлашдан озод этилган тўловларни тўлашимиз керак бўлмайдими?
далее...»»
13.09.2020 Ошиб кетса ЯБТ тўлайсиз
Қизим оиласи билан Дубайда яшайди. Баҳорда уларникига меҳмонга бормоқчимиз. Қизим бизга энг сўнгги русумдаги телевизорни совға учун харид қилмоқчи. Ўзбекистонга қайтишимизда аэропорт божхонасида муаммо бўлмайдими? Бирор-бир солиқларни тўлаш керакми?
далее...»»
13.09.2020 Молиявий қарзни сўндириш
2019 йилда соддалаштирилган ҚҚСни тўловчи корхона якка тартибдаги тадбиркорга 63 млн сўм миқдорида қисқа муддатли фоизсиз молиявий қарз берган. Ана шу якка тартибдаги тадбиркор хорижий корхонадан экскаваторни бепул олди. Божхонада тозалашда 56 млн сўм ҚҚС, бошқа божхона божлари ва йиғимлари бўйича 14 млн сўм тўлади. Божхонада экскаватор 23 млн сўм қийматида баҳоланди. Сўнгра якка тартибдаги тадбиркор қарзини сўндириш ҳисобига экскаваторни қарз берувчига бериб юборди. Корхона экскаваторни асосий восита сифатида кирим қилди. Якка тартибдаги тадбиркор экскаваторни олган ва қарз берувчига берган пайтида ҚҚС тўловчи бўлмаган. 1. Қарзни сўндириш ҳисобига якка тартибдаги тадбиркордан олинган экскаватор қийматини қандай тўғри шакллантириш мумкин? 2. Қарз берувчи қарз олувчи томонидан божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? 3. ушбу операция қарз берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
13.09.2020 Болани парваришлаш нафақаси ва ундан солиқ
2019 йилда корхона ходимага ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, бола туғилганда бериладиган нафақани, болани 2 ёшгача парваришлаш бўйича нафақани тўлади. 2019 йилда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу нафақалар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланганми?
далее...»»
13.09.2020 Кредит фоизларини компенсациялаш
2019 йилда компания хом ашё сотиб олиш учун кредит олди. Президентнинг 24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ кредит бўйича фоизларнинг бир қисми бизларга кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун компенсация бериш орқали ЎзР ВМ ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланади. Фоизларни бундай қоплаш корхона учун даромад ҳисобланадими? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин ва бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттириш лозим?
далее...»»
13.09.2020 УФ камайтирилган бўлса…
ҚҚС тўловчи хусусий корхона УФни 1 500 000 000 сўмга кўпайтирган. Корхонанинг устав фонди бунга қадар 50 308 000 сўмни ташкил этган. Кейинчалик ягона муассис (100% улушга эга) ўз ҳиссасини 1 500 000 000 сўмга камайтирмоқчи бўляпти. Устав фонди камайтирилганда ташкилотда ва ягона муассис – жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
13.09.2020 ТМЗ ички айланганда ҚҚС ҳисоблаш

Корхона бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Улардан бир тури – истеъмолчиларга реализация қилинадиган полиэтилен плёнка. Шу билан бирга полиэтилен плёнканинг бир қисми корхонанинг бошқа бўлинмасига берилади, бу ерда ундан биз томондан ишлаб чиқариладиган бошқа турдаги маҳсулот ўрови сифатида фойдаланилади. Мазкур бўлинма алоҳида юридик шахс эмас, у корхонанинг таркибига киради. Полиэтилен плёнка корхонанинг бошқа бўлинмасига берилганда ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотимизга ҚҚС ҳисобланадими?


далее...»»
13.09.2020 Кредит қарзини мол-мулк билан сўндириш

Корхонанинг (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи) банкдан кредит бўйича қарзи бор. Унинг балансида 150 млн сўмлик баланс (қолдиқ) қийматига эга бўлган бино мавжуд. Бино баҳоланганда уни 8,5 млрд сўмга баҳолашди. Банк МЧЖнинг шу суммадаги қарзини бир вақтнинг ўзида сўндириш билан 8,5 млрд сўмлик бинони қабул қилди. МЧЖда асосий воситанинг чиқиб кетиши ва 8,5 млрд сўмлик банкка қарзни сўндириш содир бўлди. Бу ҳолда корхонада айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келадими?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика