Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 12 / Божхона

Посилкалар учун меъёрлар

 

Божхона тўловларини тўламаган ҳолда интернет-дўкон орқали буюртма бериб, қанча суммадаги товарларни посилкаларда олиш мумкин?  

Улар мустақил равишда багажда олиб кирилганда суммалар бир хил бўладими?

Буюртманинг суммаси мазкур меъёрлардан ошиб кетганда божхонада солиқлар қандай тўланади?

 

– Халқаро почта жўнатмаларида жисмоний шахсларнинг номига келган товарларга, агар уларнинг қиймати 100 АҚШ долларидан ошмаса, божхона тўловлари солинмайди.

Жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари ундирилмасдан республикага олиб кириладиган товарларнинг чекланган меъёрлари жисмоинй шахс Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситасининг туридан келиб чиқиб, ҳар хил бўлади. Жисмоний шахслар божхона тўловларини тўламаган ҳолда шахсий фойдаланиш учун республикага халқаро аэропортлар орқали умумий қийматда 2 000 АҚШ долларилик товарларни олиб киришлари мумкин. Темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали ўтганда – 1 000 АҚШ доллари чегарасида. Божхона чегарасини автомобиль йўллар (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтаётганда – 300 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган суммадаги товарларни олиб ўтиш мумкин. 

Агар жисмоний шахс товарларни юқорида айтиб ўтилган меъёрларда олиб кирса, уларни ёзма равишда декларациялаши шарт эмас, бундан халқаро почта жўнатмалари мустасно (6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон қарорнинг 1-банди).

 

Маълумот учун. ПҚ-3512-сон қарорга 1-иловада жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдан товарлар алоҳида (акциз солиғи солинадиган) турларининг республикага олиб кириладиган меъёрлари кўрсатилган: алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пиво – 2 литрдан кўп эмас; барча турдаги тамаки маҳсулотлари – 10 қутидан кўп эмас; атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 бирликдан кўп эмас; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари – умумий оғирлиги 65 граммдан кўп эмас.

Уларнинг қиймати жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмасдан олиб кириладиган товарларнинг чекланган меъёрларига киритилади. 

 

Божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган миқдордан ортган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар олиб кирилганда божхона тўловлари фақат ортган қисмидан тўланади.

Чекланган меъёрлардан ортган суммадан ТИФ ТН кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир кг учун 3АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови (ЯБТ) ундирилади.

Нотижорат мақсадидаги товарларни декларациялашда жисмоний шахс ЯБТни божхона кирим ордери асосида тўлайди. Нотижорат мақсадидаги товарларга нисбатан кирим ордерини божхона органининг мансабдор шахси тўлдиради ва ҳисоблаб ёзади (7.11.2019 йилдаги ПҚ-4508-сон қарор).

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика