Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Солиқ солиш

Молиявий чегирма: солиқ оқибатлари

 

Фирма дори воситаларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Баъзида харидорларга молиявий чегирмалар тақдим этилади – дори воситаларини сотиб олаётганларидан уларга товар намуналари бепул берилади.

Молиявий чегирма фойда солиғи бўйича чегириладиган харажат ҳисобланадими?

 

– Молиявий чегирма деганда пул чегирмаси назарда тутилади. Харидорларга реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) берган солиқ тўловчи солиқ базасини бундай чегирмалар (тижорат бонуслари) чегириб ташланган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди (СК 248-м. 2-қ.). Ушбу чегирма солиқ ҳисобига олиш мақсадларида харажатлар сифатида қаралмайди.

Чегирма харид қилиш чоғида тақдим этилмаган бўлса, тушумдан олинган даромадга тузатиш киритилади. Киритилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин (СК 257-м. 1-қ.).

Чегирма дейилганда реклама акцияси доирасида товар намуналари берилишини назарда тутаётган бўлсангиз, ушбу реклама харажатлари реклама акциясини ўтказишга расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлганда чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Харидорларга товарлар намуналарини бепул бериш реклама акцияси доирасига киритилмаган бўлса, уларнинг қиймати, шунингдек бепул бериш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан ҚҚС суммаси) СК 317-моддаси 27-бандига мувофиқ чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Прочитано: 432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика