2019 йилда соддалаштирилган ҚҚСни тўловчи корхона якка тартибдаги тадбиркорга 63 млн сўм миқдорида қисқа муддатли фоизсиз молиявий қарз берган. Ана шу якка тартибдаги тадбиркор хорижий корхонадан экскаваторни бепул олди. Божхонада тозалашда 56 млн сўм ҚҚС, бошқа божхона божлари ва йиғимлари бўйича 14 млн сўм тўлади. Божхонада экскаватор 23 млн сўм қийматида баҳоланди. Сўнгра якка тартибдаги тадбиркор қарзини сўндириш ҳисобига экскаваторни қарз берувчига бериб юборди. Корхона экскаваторни асосий восита сифатида кирим қилди. Якка тартибдаги тадбиркор экскаваторни олган ва қарз берувчига берган пайтида ҚҚС тўловчи бўлмаган.
1. Қарзни сўндириш ҳисобига якка тартибдаги тадбиркордан олинган экскаватор қийматини қандай тўғри шакллантириш мумкин?
2. Қарз берувчи қарз олувчи томонидан божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?
3. ушбу операция қарз берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
1 |
Корхона якка тартибдаги тадбиркорга молиявий қарз берган. Бундан кейин томонлар қарз экскаваторни бериш орқали қайтарилиши тўғрисидаги новация шартномасини тузиши лозим (ФК 347-м.). Бунда томонлар экскаваторнинг нархини келишиб оладилар ва нарх келишуви баённомасини расмийлаштирадилар. У шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. Келишилган нарх қарз олувчи томонидан экскаваторни харид қилишда тўланган суммадан фарқ қилиши мумкин.
2 |
Қарз берувчига экскаваторни ҚҚС тўловчиси бўлмаган қарз олувчи якка тартибдаги тадбиркор берган. У экскаваторни ҚҚС билан бера олмайди. Қарз олувчи томонидан божхонада тўланган солиқ суммасини қарз берувчи соддалаштирилган ҚҚСни тўловчи сифатида ҳисобга кирита олмайди. Бу қарз олувчининг харажати ҳисобланади ва қарз берувчига тааллуқли бўлмайди.
3 |
Қарз берувчининг бухгалтерия ҳисобида молиявий қарз берилиши ва кейинчалик қарзни сўндириш ҳисобига асосий воситанинг келиб тушиши қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Молиявий қарз берилди
|
5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Экскаваторни (АВ) қабул қилиш-топшириш орқали қарз сўндирилди
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
|
5830-«Берилган қисқа муддатли қарзлар»
|
Экскаватор (АВ) фойдаланишга топширилди
|
0160-«Транспорт воситалари»
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
|
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.