Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Солиқ солиш

Импорт товарни реализация қилиш нархи

 

Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади.

Товар божхона қийматидан (товарни олиб киришда шакллантирилган ва ундан божхона ҚҚС ҳисоблаган қийматдан) паст нархда сотилганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.).

Реализация қилиш қиймати импорт қилиш чоғида ҚҚС ҳисобланган божхона қийматидан паст бўлганда, корхона фарқ қилган суммага ҚҚСни қўшимча ҳисоблайди. У мазкур суммани чегириладиган харажатларга киритади, сабаби ушбу қўшимча ҳисоблаш – солиққа оид қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқиб амалга оширилган (СК 305-м. 4-қ. 3-б.).

2020 йилда фойда солиғи солиш мақсадларида 2019 йилдан фарқли ўлароқ, товар харид қийматидан паст нархда реализация қилинганда, фарқ суммаси бўйича даромадга тузатиш киритилмайди. Реализация қилиш қиймати ҚҚС ва акциз солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда жами даромадга киритилади (СК 297-м.).

Битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.). 2022 йилдан бошлаб фойда солиғи бўйича солиқ базаси солиқ органлари томонидан СК 176-моддасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Прочитано: 537 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика