Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 12 / Солиқ солиш

Кредит фоизларини компенсациялаш

 

 2019 йилда компания хом ашё сотиб олиш учун кредит олди. Президентнинг 24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ кредит бўйича фоизларнинг бир қисми бизларга кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун компенсация бериш орқали ЎзР ВМ ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланади.

Фоизларни бундай қоплаш корхона учун даромад ҳисобланадими? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин ва бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттириш лозим? 

 

– Ҳа, бундай қоплаш фойда солиғи солинадиган даромад деб эътироф этилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан экспорт қилувчиларга фоиз харажатларини, шу жумладан оборот маблағларини ЎзР МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига қадар тўлдириш учун берилган маблағларни қоплаш учун компенсация тақдим этилади. Унинг миқдори миллий валютадаги кредитлар бўйича 10 фоиз пунктни ва тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40%ини, бироқ хорижий валютада берилган кредитлар бўйича 4 фоиз пунктни ташкил этади (24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарор).

Чиқимларнинг (харажатларнинг) ўрнини қоплаш учун ЎзР Давлат бюджетидан олинган маблағларнинг суммалари илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилади (СК 301-м. 1-қ. 2-б.). Фойда солиғини солиш мақсадларида бундай даромад жами даромадга қўшилади (СК 297-м. 3-қ. 14-б.). Олинган компенсация у қайси ҳисобот (солиқ) даврида олинган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврининг даромади бўлади (СК 301-м. 2-қ.).

Фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ҳисобига пул маблағларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Кт 9390-«Бошқа операцион даромадлар ».

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 369 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика