Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Солиқ солиш

Ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи – ҳисоботда

 

Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил март ойида Президентнинг 5.09.2019 йилдаги ПФ-5811-сон Фармонига мувофиқ импорт шартномалари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқардик.

2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботда ПФ-5811-сон Фармонга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи бўйича солиқ солинадиган база қандай камайтирилади? 

 

Тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо контрактлари бўйича 2017 йил 5 сентябргача юзага келган ва бошқарув органи қарорига кўра ҳисобдан чиқариладиган кредиторлик қарзлари суммасига солиқ солинмаслигига рухсат этилди (3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорнинг 2-банди, 5.09.2019 йилдаги ПФ-5811-сон Фармон таҳририда).

Мазкур ҳолатда солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-илованинг 071-сатрида Президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорининг 2-банди кўрсатилган ҳолда акс эттирилади (имтиёз коди – 7390).

Прочитано: 530 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика