2019 йилда корхона ходимага ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, бола туғилганда бериладиган нафақани, болани 2 ёшгача парваришлаш бўйича нафақани тўлади.
2019 йилда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу нафақалар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланганми?
– 2019 йилда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола туғилганда бериладиган нафақа, 2 ёшгача болани парваришлаш нафақаси жимоний шахснинг бошқа даромадлари ҳисобланган ва уларга ЖШДС солинмаган (2007 йилги таҳрирдаги СК 178-м. 1-б., 179-м. 20-б.).
2019 йилда фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, шунингдек 2ёшгача болани парваришлаш нафақаси чегириладиган харажатлар ҳисобланган (2007 йилги таҳрирдаги СК 145-м. 49-б.).
Бола туғилганда бериладиган нафақа, яъни суюнчи корхона харажати ҳисобланмайди. У Пенсия жамғармасининг маблағлари ҳисобидан тўланади. Корхона ариза асосида нафақа суммасини олади ва ходимага тўлайди. Бинобарин, ушбу нафақани тўлаш фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.