Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 12 / Божхона

Яширин айланма хавфли «операция»

 

 

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг асосий вазифаларидан бири – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхонага доир қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйишдан иборат.

 

Мазкур вазифаларни бажариш республика божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини, шу жумладан халқаро почта орқали юборилаётган почта жўнатмаларини самарали божхона назоратидан ўтказишни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши белгиланган.

Қолаверса, 2004 йил 5 октябрда Бухарест шаҳрида имзоланган Халқаро почта жўнатмалари бўйича Конвенцияга ҳамда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.

Лекин шунга қарамай, сўнгги вақтларда таркибида шундай моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини ҳамда наша уруғларини почта орқали жўнатиш ҳолатлари кўпайган. Хусусан, 2019йил мобайнида 84 ҳолатда 438,3 грамм гиёҳвандлик воситалари ҳамда 17 990 дона психофаол таблеткаларни почтадан жўнатишга бўлган уринишлар аниқланган.

Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси билан, яъни гиёҳвандлик воситалари ёки пcихотроп моддалар олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлиб, қонунбузарларнинг 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишига олиб келиши мумкин. 

Нодирбек УСМОНОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 404 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика