Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 12 / Жавоб берамиз

Кредит қарзини мол-мулк билан сўндириш

 

 

Корхонанинг (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи) банкдан кредит бўйича қарзи бор. Унинг балансида 150 млн сўмлик баланс (қолдиқ) қийматига эга бўлган бино мавжуд. Бино баҳоланганда уни 8,5 млрд сўмга баҳолашди. Банк МЧЖнинг шу суммадаги қарзини бир вақтнинг ўзида сўндириш билан 8,5 млрд сўмлик бинони қабул қилди. МЧЖда асосий воситанинг чиқиб кетиши ва 8,5 млрд сўмлик банкка қарзни сўндириш содир бўлди.

Бу ҳолда корхонада айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келадими?

 

– Ҳа, солиқ оқибатлари юзага келади.

Асосий восита кредиторлик қарзини сўндириш ҳисобига чиқиб кетганда молиявий натижа асосий восита реализация қилинганда бўлганидек тартибда аниқланади.

Асосий воситаларнинг реализация қилинишидан кўриладиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) ҚҚС (ҚҚС тўловчилар учун) ва қайта баҳолаш натижалари (сальдо) миқдорларида тузатиш киритилган реализация бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда реализациядан тушум ва қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (Низомнинг 24-банди, АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Сизнинг ҳолатда АВ 8,5 млрд сўм – қарз суммасига тенг нарх бўйича берилмоқда (реализация қилинмоқда), тегишли равишда, мазкур сумманинг ўзи молиявий натижани ҳисоб-китоб қилишда тушум ҳисобланади. Тушумга қолдиқ қиймат, реализацияга доир харажатлар ва қайта баҳолаш сальдоси бўйича тузатиш киритгач, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳосил қиласиз.

Бу ўринда шуни ҳисобга олингки, солиқ даври давомида жами даромади 1млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СК462-м. 9-қ.).

 

 Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 389 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика