Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Солиқ солиш

Нотурар кўчмас мулкни сотишдан ЖШДС

 

Корхона мулкдор жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олган. Шартномага мувофиқ сотувчи солиқларни тўлашни ўз зиммасига олган, бироқ у бундай қилмаган. 2019 йилда шартнома тузилган ва бино қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилган, кейин солиқлар ушлаб қолинмасдан сотувчига ҳақ тўланган (бу ҳам 2019 йилда бўлган). Бинога бўлган мулк ҳуқуқи 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган.

Корхона ЖШДС ушлаб қолиши лозим бўлганми? Мазкур ҳолатда ким жавобгар бўлади? 

 

– 2007 йилги таҳрирдаги СК бўйича ҳам, янги таҳрирдаги СК бўйича ҳам корхона жисмоний шахсга даромадни тўлаётганида ундан ЖШДСни ушлаб қолиши шарт эди.

Кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари ҳисобланади (2007 йилги таҳрирдаги СК 176-м.). Мулкий даромадлар солиқ агентида солиқ солинадиган даромадлар жумласига киритилади (2007 йилги таҳрирдаги СК 184-м. 2-қ. 3-б.). СКда хусусий мулк ҳуқуқи жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадлардан олинадиган ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган, бироқ мазкур имтиёз нотурар жойларни сотишдан олинган даромадларга татбиқ этилмайди (2007 йилги таҳрирдаги СК 179-м. 11-б.).

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар уни реализация қилиш қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланган харид қийматидан ошиб кетиши сифатида аниқланади. Харид қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, реализация қилинган мол-мулк қиймати, кўчмас мол-мулк бўйича эса – кадастр қиймати ва реализация қилиш қиймати ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади (2007 йилги таҳрирдаги СК 176-м. 4-б.).

Корхонангиз харидор ва солиқ агенти сифатида ҳисобланган ЖШДС суммасини ҳақиқатда тўловни амалга ошириш чоғида сотувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолиши шарт (2007 йилги таҳрирдаги СК 185-м. 2-қ.). ЖШДСни тўғри ушлаб қолиши ва ўз вақтида бюджетга тўланиши учун жавобгарлик даромад тўлайдиган солиқ агенти сифатида корхонангизнинг зиммасида бўлади. Солиқ ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти томонидан ушлаб қолинмаган ЖШДС суммаси ва унга боғлиқ пеня бюджетга тўланиши шарт (2007 йилги таҳрирдаги СК 185-м. 4-қ.). Шу билан бирга, корхонангизнинг мансабдор шахсига маъмурий жарима солинади.

Даромад тўлашда ЖШДС ушлаб қолинмаганлиги учун жавобгар шахс корхона томонидан локал ҳужжатлар, меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномаларига асосан аниқланиши лозим. Қоидага кўра, бу бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари бўлади. Корхонада солиқ ҳисобини юритиш мажбурияти бошқа шахс зиммасига ҳам юкланган бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам айбдор шахсни ички ҳужжатлар ва Меҳнат кодекси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда аниқлашни тавсия этамиз.

Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа обьектлар ҳисоби мавжуд эмаслиги, ёхуд бундай ҳисоб белгиланган тартиб бузилган ҳолда юритилганлиги, агар ушбу ҳаракатлар тўланадиган солиқ суммаси ёки бошқа мажбурий тўловлар камайишига олиб келса, корхонага БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солинади (МЖТКнинг 175-моддаси). Қонун ҳужжатларида солиқ ҳисоби бузилганда айбдор ходим қандай аниқланиши белгиланмаган. СКда қонун ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчининг вакили сифатида унинг номидан чиқишига ваколат берилган шахс кўрсатилган.

Прочитано: 473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика