13.09.2020
Резидентлик сертификатини талаб қилинг
Товар белгисини ишлаб чиқиш бўйича хизматлар Россия компанияси томонидан Россия Федерацияси ҳудудида кўрсатилган. Мазкур ҳолатда норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинадими? далее...»» |
13.09.2020
Ипотека кредитларини сўндиришда имтиёзлар
Корхона 2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда ходимларининг иш ҳақидан ушланмаларни амалга оширади. Янги таҳрирдаги СК 378-моддаси 16-бандида ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш учун аниқ шартлар қайд этилган. 2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 30-бандида белгиланган ЖШДС бўйича имтиёз 2020 йил 1 апрелдан кейин амал қиладими? далее...»» |
13.09.2020
Уяли алоқадан фойдаланишни ҳужжатли расмийлаштириш
Чет эл компанияси ваколатхонаси юзага келган вазият (ўзини ўзи яккалаш) сабабли уяли алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузишга улгурмади. Бош офис тақдим этилган чекларга мувофиқ ходимларнинг уяли алоқа хизматларини қоплашга рухсат берди. Уяли алоқа харажатларини ҳисоблаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим, ушбу харажатларни қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган лимитлар мавжудми? далее...»» |
13.09.2020
Харажатларни ҳисоботда акс эттириш
Корхона бир нечта: туристик хизматлар, меҳмонхона, авиакасса, ресторан соҳасида фаолият юритади. Туристлар учун жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, трансфер хизматлар ва бошқаларни ўз ичига олган турпакетларни ташкил этиш орқали туристик хизматлар кўрсатилади. Меҳмонхонамиз ва ресторанимизда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилади. Меҳмонхона хизматлари бўйича фойда солиғи, ер ва мол-мулк солиқларидан 5 йил муддатга озод этиш тарзидаги имтиёз мавжуд. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда туристик хизматлар (жойлаштириш ва овқатланиш) кўрсатилишига оид харажатлар қандай акс эттирилади? далее...»» |
13.09.2020
Импорт товарни реализация қилиш нархи
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади. Товар божхона қийматидан (товарни олиб киришда шакллантирилган ва ундан божхона ҚҚС ҳисоблаган қийматдан) паст нархда сотилганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар юзага келиши мумкин? далее...»» |
13.09.2020
Автомобиль сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Ташкилот маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун автомобиль сотиб олган. Маъмурий мақсадлар учун автомобиль сотиб олинганда, ҚҚС ҳисобга олинадими? далее...»» |
13.09.2020
Молиявий чегирма: солиқ оқибатлари
Фирма дори воситаларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Баъзида харидорларга молиявий чегирмалар тақдим этилади – дори воситаларини сотиб олаётганларидан уларга товар намуналари бепул берилади. Молиявий чегирма фойда солиғи бўйича чегириладиган харажат ҳисобланадими? далее...»» |
13.09.2020
Нотурар кўчмас мулкни сотишдан ЖШДС
Корхона мулкдор жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олган. Шартномага мувофиқ сотувчи солиқларни тўлашни ўз зиммасига олган, бироқ у бундай қилмаган. 2019 йилда шартнома тузилган ва бино қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилган, кейин солиқлар ушлаб қолинмасдан сотувчига ҳақ тўланган (бу ҳам 2019 йилда бўлган). Бинога бўлган мулк ҳуқуқи 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган. Корхона ЖШДС ушлаб қолиши лозим бўлганми? Мазкур ҳолатда ким жавобгар бўлади? далее...»» |
13.09.2020
Ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи – ҳисоботда
Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2020 йил март ойида Президентнинг 5.09.2019 йилдаги ПФ-5811-сон Фармонига мувофиқ импорт шартномалари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқардик. 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботда ПФ-5811-сон Фармонга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзи бўйича солиқ солинадиган база қандай камайтирилади? далее...»» |
13.09.2020
Амортизация ва инвестициявий чегирма: фойда солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисоботда қандай акс эттириш лозим
Янги Солиқ кодекси нормаларини ўрганишда давом этамиз, уларнинг баъзилари ҳар хил маънони англатадигандек туюлади. Бунинг сабабларидан бири – бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадлар ва харажатларни тан олишга турлича ёндашувда. Мисол учун, амортизацияни, унинг жорий ва келаси ҳисобот даврларида солиқ солинадиган фойдага таъсирини қандай ҳисобга олиш мумкин? Солиқ кодекси муаллифларидан бири, солиқ маслаҳатчиси Ирина ¬ПОДОЛЬСКАЯнинг фикрларини чоп этамиз. далее...»» |
13.09.2020
Бурда нон топиш машаққати
Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон халқининг матонат ва жасорати, эътиқод ва ишончи, инсонпарварлиги, бағрикенглиги ва меҳр-оқибатини яна бир карра намоён этди. Бундай синовдан ўтганлар орасида, шубҳасизки, самарқандлик меҳнаткашлар ҳам бор эди. далее...»» |
13.09.2020
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
2020 йил 24 февралда республикамизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХСга) ўтиш солномасининг янги саҳифасини очиб берадиган Президентнинг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарори эълон қилинди. далее...»» |
13.09.2020
Яширин айланма хавфли «операция»
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона органларининг асосий вазифаларидан бири – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхонага доир қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйишдан иборат. далее...»» |
13.09.2020
Короновирус ваҳимасига ҳожат йўқ: товарлар экспорти ва импорти тўхтамайди
Дунё бўйлаб 160 дан ортиқ давлатда қайд этилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
13.09.2020
Посилкалар учун меъёрлар
Божхона тўловларини тўламаган ҳолда интернет-дўкон орқали буюртма бериб, қанча суммадаги товарларни посилкаларда олиш мумкин? Улар мустақил равишда багажда олиб кирилганда суммалар бир хил бўладими? Буюртманинг суммаси мазкур меъёрлардан ошиб кетганда божхонада солиқлар қандай тўланади? далее...»» |
13.09.2020
Республикада реализация қилинганда имтиёзлар сақланади
2016 йилнинг августида Рўйхатга (АВ томонидан 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) биноан божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод этилиш имтиёзи асосида асбоб-ускунани харид қилдик. Асбоб-ускуна янги ҳисобланадими? Унга нисбатан имтиёз ҳозиргача амал қиладими? Вазият қуйидагича: асбоб-ускунани янгиламоқчимиз, 2016 йилда импорт қилинганини эса анчайин паст нархларда хусусий корхонага сотиб юбормоқчимиз. Импорт қилинган товар сотилган тақдирда, биз тўлашдан озод этилган тўловларни тўлашимиз керак бўлмайдими? далее...»» |
13.09.2020
Ошиб кетса ЯБТ тўлайсиз
Қизим оиласи билан Дубайда яшайди. Баҳорда уларникига меҳмонга бормоқчимиз. Қизим бизга энг сўнгги русумдаги телевизорни совға учун харид қилмоқчи. Ўзбекистонга қайтишимизда аэропорт божхонасида муаммо бўлмайдими? Бирор-бир солиқларни тўлаш керакми? далее...»» |
13.09.2020
Молиявий қарзни сўндириш
2019 йилда соддалаштирилган ҚҚСни тўловчи корхона якка тартибдаги тадбиркорга 63 млн сўм миқдорида қисқа муддатли фоизсиз молиявий қарз берган. Ана шу якка тартибдаги тадбиркор хорижий корхонадан экскаваторни бепул олди. Божхонада тозалашда 56 млн сўм ҚҚС, бошқа божхона божлари ва йиғимлари бўйича 14 млн сўм тўлади. Божхонада экскаватор 23 млн сўм қийматида баҳоланди. Сўнгра якка тартибдаги тадбиркор қарзини сўндириш ҳисобига экскаваторни қарз берувчига бериб юборди. Корхона экскаваторни асосий восита сифатида кирим қилди. Якка тартибдаги тадбиркор экскаваторни олган ва қарз берувчига берган пайтида ҚҚС тўловчи бўлмаган. 1. Қарзни сўндириш ҳисобига якка тартибдаги тадбиркордан олинган экскаватор қийматини қандай тўғри шакллантириш мумкин? 2. Қарз берувчи қарз олувчи томонидан божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? 3. ушбу операция қарз берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
13.09.2020
Болани парваришлаш нафақаси ва ундан солиқ
2019 йилда корхона ходимага ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, бола туғилганда бериладиган нафақани, болани 2 ёшгача парваришлаш бўйича нафақани тўлади. 2019 йилда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу нафақалар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланганми? далее...»» |
13.09.2020
Кредит фоизларини компенсациялаш
2019 йилда компания хом ашё сотиб олиш учун кредит олди. Президентнинг 24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ кредит бўйича фоизларнинг бир қисми бизларга кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун компенсация бериш орқали ЎзР ВМ ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланади. Фоизларни бундай қоплаш корхона учун даромад ҳисобланадими? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин ва бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттириш лозим? далее...»» |