Корхона 2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда ходимларининг иш ҳақидан ушланмаларни амалга оширади. Янги таҳрирдаги СК 378-моддаси 16-бандида ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш учун аниқ шартлар қайд этилган.
2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 30-бандида белгиланган ЖШДС бўйича имтиёз 2020 йил 1 апрелдан кейин амал қиладими?
– Йўқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу имтиёз амал қилмайди. Ўрнига кредит ва фоизларни сўндиришга йўналтирилган даромад суммаларига белгиланган мезонларга бир йўла риоя этилганда бериладиган имтиёз назарда тутилган (янги таҳрирдаги СК 378-м. 16-б.):
● солиқ даври давомида жами 15 млн сўмгача бўлган миқдорга имтиёз қўлланилади;
● якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмаса;
● кўчмас мулк дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса.
Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами 15 млн сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади.