Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 13 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Норезидент хизматидан фойдаланилганда…

Ўзбекистон резиденти ҳисобланувчи корхона маҳаллий бозорни кенгайтириш мақсадида Россия компанияси билан маркетинг тадқиқотларини олиб боришга шартнома имзолади.

Ушбу ҳолда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келадими?

 

– Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар), агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланса, Ўзбекистон Республикаси резиденти учун қўшилган қиймат солиғи солиш объекти бўлиб ҳисобланади. Ишларнинг (хизматларнинг) реализация қилиш жойи Солиқ кодексининг 202-моддасида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда аниқланади.

Солиқ кодекси 202-моддаси учинчи қисми 5-бандига биноан агар Солиқ кодексининг 202-моддаси учинчи қисмининг 1–4-бандларида назарда тутилмаган ишларни бажараётган шахснинг тадбиркорлик ёки ҳар қандай бошқа фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилса, республикамиз ҳудуди ишларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.

Мазкур вазиятда шартнома предмети бўлиб маркетинг хизматларини кўрсатиш ҳисобланади, бу хизмат тури Солиқ кодекси 202-моддаси учинчи қисмининг 1–4-бандларида назарда тутилмаган (солиқ солиш мақсадида шартноманинг предметига эътибор қаратиш лозим). Тегишли равишда, реализация қилиш жойи бўлиб бажарувчининг фаолият жойи – Россия Федерацияси ҳудуди ҳисобланади. Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан Ўзбекистонда ҚҚС тўланмайди.

 

Материал ўзбек тилидаги
«Солиқлар: саволлар ва жавоблар»
электрон қўлланмасидан олинди.

Прочитано: 630 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика