Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 13 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Доим ҳайдовчи айбдор бўладими?

Яқинда маҳалламизда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, унинг натижасида енгил машина икки тарафлама ҳаракатли йўлдан чопиб ўтаётган Аброр Д. исмли йигитни туртиб юборди. Бироқ шофёрга бунинг учун ҳеч нарса бўлмади, айтишларича, ЙТҲ жойига келган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари вазиятни ўрганиб, ҳодисада ҳайдовчи эмас, Аброрнинг ўзи айбдор деган хулосага келишган, бунинг устига у гўё йўлни белгиланган жойдан (пиёдаларнинг ўтиш жойидан) кесиб ўтмаган, етиб келган «тез ёрдам» шифокорлари ҳам унинг енгил даражада маст эканлигини аниқлашган. Қандай ҳолатларда автомобиль ҳайдовчиси пиёдани туртиб кетганлиги учун жавобгар бўлмаслигини тушунтириб берсангиз.

 

Д.Қобулова, Б.Насимов ва
«Оқтепа» маҳалласининг бошқа фуқаролари.

 

– Жиноят кодексининг (ЖК) 266-моддасига кўра транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоида­ларини бузиш баданга ўр­тача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Бироқ ЙТҲнинг аниқ далили бўйича мазкур моддага биноан ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларини бузган тақдирдагина жиноят ишини қўзғатиш мумкинлигига эътибор қаратамиз. Агар ҳайдовчи кўрсатилган қоидаларни бузмаган бўлса, уни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди, чунки унинг қилмишида жиноят таркиби аломатлари бўлмайди.

Кўргазма учун транспорт воситаси ҳайдовчисининг манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ реал адвокатлик амалиётидан мисол келтирамиз.

Фуқаро Р. йўл устида туриб, дўсти билан суҳбатлашаётган эди. Шу вақт унинг мобил телефони жиринглаб қолди. Қўнғи­роққа тезроқ жавоб беришга ҳаракат қилиб, фуқаро Р. телефонни чўн­тагидан олди, бироқ телефон унинг қўлидан чиқиб кетиб, йўл­нинг машина юрадиган қисмига учиб тушди. Ён атрофига қарамасдан Р. йўл устига чиқди ва уни фуқаро С. бошқараётган «Матиз» автомобили туртиб кетди. Фуқа­ро С.нинг кўрсатуви­га кўра автомашина соатига 20–25 км тезлик билан ҳаракат қи­лаётганда тўсатдан автомобилнинг олдидан йўлнинг ма­шина юрадиган қисмига бир киши югуриб чиққан ва тормозни босишга улгурмаган, бунинг натижасида пиёда тан жароҳати олган. Суд автотехник экспертизасининг хулосасига кў­ра «Матиз» ҳайдовчи­си С.да ЙТҲнинг олдини олиш имконияти бўлмаган. Бундан ташқари, фуқаро С., гарчи мазкур ҳолда айбдор бўлмаса-да, ихтиёрий равиш­да ўз хоҳи­ши билан пиёдага етка­зилган моддий ва маънавий зарарни тўлаган. Далиллар ва иш бўйи­ча тўпланган ҳужжатларни, маз­кур ЙТҲ бўйича экспертиза хулосасини эътиборга олиб ва жиноят таркиби аломатларининг йўқли­ги сабабли мазкур ҳолда фуқаро С.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси­га асосан жиноят ишини қўзға­тиш рад этилди.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 2079 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика