Norma.uz

Қарзингиз йўқми? Маълумотнома олинг

Квартираларнинг олди-сотдисида қарзнинг йўқлиги тўғрисида маълумотномаларни тақдим этиш Қоидалар билан мустаҳкамланган.

 

Турар жойлар олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштиришда коммунал маҳсулот истеъмоли, шу жумладан электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича қарзнинг йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш талаб қилинади. Бироқ фуқаролар кўпинча: «Ушбу талаб қандай асосга кўра қўйилади? Бу ҳақда қайд этилган ҳужжатларни кўрсатинг» – деб эътироз билдиришади. Асосан ушбу талаблар истеъмолчиларнинг кенг доираси эътиборига етказилмайдиган идоравий циркулярларда қайд этилган бўлади. Шу сабабли улар очиқ-ошкор бўлиши, ҳеч бўлмаганда муайян коммунал хизматларни тақдим этиш қоидаларида мустаҳкамланган бўлиши кераклиги аён ҳақиқатдир.

Қоидаларнинг 94-бандига киритилган ўзгартиришлар ушбу масалага аниқлик ва равшанлик киритди. Уларда назарда тутилишича, уй-жойларнинг, турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда шахсий ҳисобрақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш фақат электр энергияси учун қарзнинг йўқлиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Қоидаларда қайд этилишича, истеъмолчи эгаллаб турган биносидан унинг берилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақда ҲЭТКни ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт. Қоидаларнинг 73-бандига киритилган ўзгартиришларда белгиланишича, шундан сўнг ҲЭТК қарзнинг йўқлиги тўғрисида маълумотнома беради ва объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қоидаларнинг 94-бандига ўзгартиришлар киритилишини истеъмолчи ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини чет шахсларнинг аралашувидан – демак, эҳтимолий хатарлар ва суиистеъмолликлардан ҳимоялаш зарурати юзага келтирди. Шу муносабат билан шахсий ҳисобрақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш ҳамда ҳисобга олиш асбобларини кўчириш ҲЭТК томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

Прочитано: 749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика