Norma.uz

Таҳсилдан кейин – ишга

Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабани (Ўзбекистон Республикаси фу­қароси), агар у вилоятда прописка қилинган бўлса, ишга қабул қилиш мумкинми?

М.К.,

ЁАЖ директори.

 

– Пойтахтдаги иш берувчи Тошкент шаҳри олий ўқув юртининг бакалавриати ёки магистратурасида таҳсил олаётган талабани, ҳатто агар у вилоятда прописка қилинган бўлса ҳам, ишга қабул қилишга ҳақли.

Ушбу ҳолда мазкур ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади, буйруқда эса мазкур шахс унинг яшаш жойи бўйича ҳисобга туриши амал қиладиган муддатга ишга қабул қилиниши кўрсатилади.

Мазкур саволга тушунтириш Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомдан1 келиб чиқади. Ушбу Низомнинг 12-бандига кўра фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун – ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди. Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Бироқ иш берувчи шуни билиб қўйиши лозимки, ўқишнинг кундузги шаклида таълим оладиган талабаларга меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасининг ўзида ҳам, бошқа ташкилотларда ҳам фақат ўқишдан бўш вақтда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга рухсат берилади (Олий таълим тўғрисидаги низомнинг2 50-банди).

 

1ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

2Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

 

юрист.

 

Прочитано: 883 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика