Norma.uz

Низо ва келишмовчиликларсиз

Электр энергиясини ҳисобга олиш чизмасини ўзгартириш билан боғлиқ барча турдаги ишлар истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.

 

Қоидаларга электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш асбобларини қайта ўрнатиш, алмаштириш, уларнинг техник ҳолати билан боғлиқ бир қатор ишларни бажариш учун ҲЭТКнинг жавобгарлигини аниқ белгилаб берадиган ўзгартиришлар киритилди. Бир томондан, бу уларга чет шахсларнинг аралашуви имкониятига йўл қўймаслик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қилинди. Масалан, илгари ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларини ҳамда улар билан биргаликда ишлатиладиган ўлчов трансформаторларини қайта ўрнатиш ва алмаштириш фақат етказиб берувчининг розилиги билан амалга оширилган. Қоидаларнинг 50-бандига киритилган ўзгартиришларга кўра, у хизматларга истеъмолчилар томонидан ҳақ тўланган ҳолда, ҲЭТК томонидан амалга оширилади. Ҳисобга олишни назорат қилиш асбоблари ва ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ва (ёки) алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда ҲЭТК истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди ва Қоидаларнинг 63 ёки 120-бандларига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилади.

Илгари электр энергиясини ҳисобга олиш чизмасини ўзгар­тириш ёки бузиш билан боғлиқ барча турдаги ишлар ўтказилганда истеъмолчи ишлар бошлангунга қадар бундан ҲЭТКни ёзма равишда хабардор қилиши шарт эди. Ҳозир ҳужжатга ўзгартириш киритилди, унга кўра бундай ишларнинг барча турлари фақат истеъмолчининг вакили иштирокида ёки ишлар бошлангунга қадар бажариладиган ишлар тўғрисида унинг ёзма билдиришномасидан сўнг ҲЭТК томонидан амалга оширилади. Ишларни бажариш даврида электр энергияси ҳисоби ҲЭТК билан келишилган вақтинчалик чизмалар ёки ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилиши мумкин (Қоидаларнинг 51-банди).

Бундай талқин ушбу ишларни бажаришга бу ишдан йироқ шахсларни жалб этиш имкониятини йўққа чиқаради. Истеъмолчининг билдиришномаси билан биргаликда, унинг ўзи ёки вакили иштирок этиши белгиланган тартиб эса тарафлар ўртасидаги ихтилофлар ва келишмовчилик­ларни иложи борича камайтиришга йўналтирилган.

Бозор муносабатларининг ривожланиши билан электр энергияси истеъмолчилари сафи кенгайди. Янги субъектлар, хусусан якка тартибдаги тадбиркорлар пайдо бўлди. Бу Қоидаларнинг 93-бандига киритилган ўзгартиришларда ўз ифодасини топган. Унда белгиланишича, ҲЭТК турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари ва ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс­лар) билан электр таъминоти шарт­номаси тузади ва уларга шахсий ҳисобрақамлари очади.

Прочитано: 2018 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика