Norma.uz

Бирламчи қиёслаш – етказиб берувчи ҳисобидан

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимига (ЭИҲНАТ) уланадиган электрон электр ҳисоблагичларни алмаштириш, ўрнатиш, улаш ва қиёслаш механизмига тузатишлар киритилди.

 

Илгари электр тармоғига янгидан уланадиган уйлар ва квартираларнинг эгалари ЭИҲНАТга уланадиган ҳисобга олиш асбобларини ўз ҳисобларидан харид қилишлари ва қиёслашлари керак эди. Бунда доим истеъмолчиларнинг ушбу тоифаси қандай асосга кўра ҳисоблагичлар ҲЭТК ҳисобига алмаштириладиган бошқа истеъмолчилар билан тенгсиз аҳволга тушиб қолишди деган савол юзага келар эди. Қоидаларнинг 103-бандига киритилган ўзгартиришлар ушбу тенгсизликни бартараф этди. Унда назарда тутилишича, электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва квартираларда ЭИҲНАТга уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҲЭТК ҳисобига сотиб олинади, ўрнатилади ва давлат қиёслашидан ўтказилади. Маиший истеъмолчилар томонидан ҲЭТК билан биргаликда электр ҳисоблагич асбоби ўрнатиладиган жой олдиндан аниқланади, шунингдек уни ўрнатиш учун зарур материаллар тайёрланади. Ҳисобга олиш прибори уй-жой ёки квартира эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда, унинг иштирокида ҲЭТК вакиллари томонидан ўрнатилади.

Қоидаларда илгари маиший истеъмолчилар учун ЭИҲНАТга уланадиган мавжуд электрон электр ҳисоблагичларни бепул алмаштириш ва ўрнатиш назарда тутилган эди. Шундай бўлса-да, бу ҳол истеъмолчиларда бир талай саволлар туғдирарди. Шу сабабли Қоидаларнинг 103-бандига ушбу тартибни аниқлаштирадиган ўзгартиришлар киритилди. Бунда мавжуд электрон ҳисобга олиш асбобларини (шу жумладан индукционларини) ҲЭТК ҳисобига алмаштириш тўғрисида сўз боряпти. Уларнинг шикастланиши, ишдан чиқиши, пломбаларнинг бузилиши туфайли уни такрорий алмаштириш ва ўрнатиш зарур бўлганда ҳисобга олиш асбоблари ва уларни ўрнатиш бўйича хизматлар қиймати истеъмолчилар томонидан тўланганда ҲЭТК томонидан амалга оширилади.

Электр ҳисоблагичларни қиёслаш пайтида истеъмолчилар зиммасидаги юкни камайтириш учун Қоидаларнинг 48-бандига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра бу иш кўрсатилган хизматлар қиймати истеъмолчи томонидан тўланган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган муддатларда ҲЭТК ҳисобига амалга оширилади. Илгари ҲЭТК ходимлари ушбу жараёнда мажбурий тартибда фақат иштирок этардилар.

Абонентларга ўрнатишга қадар ҳисобга олиш асбоблари ва ўлчов трансформаторларини бирламчи қиёслашни «Ўзстандарт» агентлиги ҲЭТК маблағлари ҳисобига амалга оширишини тушунтирувчи тузатишларга эътибор қаратиш керак.

Прочитано: 822 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика