Norma.uz

Иш вақти келишилади

Холдинг компаниямиз ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ соат 9.00 дан 18.00 га қадар ишлайди. Ходимларимиздан бири – бухгалтер аёл боласини болалар боғчасидан олиши керак, аёл уни соат 17.00 да ишдан қўйиб юборишлари тўғрисида илтимос қилиб, ариза билан мурожаат қилди. Юрист ҳозирги вақтда хизмат сафарида. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

Мария Ивановна.

Тошкент шаҳри.

 

– Ходим – бухгалтер билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан иш вақтида тўлиқсиз иш куни белгилаб қўйилишини тавсия қиламиз (МКнинг 119-моддаси).

Бунда шундай изоҳ бериб ўтиш лозимки, тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Бу ходимнинг аризаси, бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома, МКнинг 119-моддаси ва ҳоказолар асосида, тўлиқсиз иш куни режими амал қилишининг бошланиш ва тугаш саналари ҳамда тўлов шартларини кўрсатган ҳолда бухгалтерга соат 9.00 дан 17.00 га қадар тўлиқсиз иш куни белгилаш тўғрисидаги буйруқ билан расмийлаштирилади.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 845 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика