Norma.uz

Келишиб олмасангиз – токни ўчириб қўямиз

ҲЭТК уйнинг умумий эҳтиёжларига электр энергияси етказиб берилишини тўхтатиши мумкин.

 

Бирорта ширкатни бўлиш ҳодисаси уни катта ҳамжамиятдан чиқариш ва кўп қаватли уйни мустақил деб эълон қилишга қарор қилган уй аҳли учун оғриқсиз ўтмайди. Уй-жой соҳасида ажралиш жараёни ҳам, худди ҳаётда бўлганидек, узоқ вақтга чўзилиши мумкин, айниқса собиқ ХУМШ ўз қўл остидагиларни назорат остидан чиқаришни унчалик хоҳламайдиган ҳолларда шундай бўлади. Шундан сўнг кўпинча мол-мулкни, маблағларни тақсимлаш керак бўлади. Албатта, ким кимга ва қанча қарздор эканлиги хусусида саволлар туғилади. Шу жумладан, уй-жойларда уйнинг умумий эҳтиёжлари (йўлакларни ёритиш, лифтларнинг ишлаши) учун электр энергияси истеъмолига кредиторлик қарзини қандай тақсимлаш керак деган савол кўндаланг бўлади. Баъзан уй аҳли катта ХУМШдан кўп қаватли уйни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиб, янги мақомга ҳали эга бўлмасликлари мумкин. Бунда ушбу давр учун электр энергияси истеъмолига ким ҳақ тўлаши керак – аввалги ширкатми ёки ҳали рўйхатдан ўтказилмаганими, деган савол туғилиши мумкин.

Низоларни юзага келтирадиган вазият тубдан ҳал қилинган: келиша олмайсизми – токни ўчирамиз. Қоидаларнинг 93-бандига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилишича, бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бир неча ширкатларга бўлинган ёки бино вақтинча турар жой ва нотурар жой фондига тегишли бўлмаган тақдирда муайян уй-жой мулкдорига ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, уйнинг умумий эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади.

Прочитано: 659 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика