Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 13 / Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда

Қонунчилик палатаси конституцияга киритилаётган тузатишлар тўғрисидаги муҳим қонунни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик та­шаббуси тартибида киритилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Ушбу ҳужжат, аввало, давлат ҳокимияти тизимини янада демократлаштириш, давлат бошқарувининг энг муҳим принципларини амалга оширишнинг конституциявий механизмларини такомиллаштириш – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқлари мустақиллиги ва тенг­лиги, ваколатлари мутаносиблигини, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг самарали ишлашини таъминлашга қаратилган.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш­да кўриб чиқишга тайёрлаш чоғида унинг асосий ғоя ва қоидаларини муҳокама этиш ҳамда чуқур ўрганиш юзасидан бир қанча учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларда сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мутахассис ва олимлар, юрист-ҳуқуқшунослар иштирок этдилар. Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг мажлисларида, Қонунчилик палатаси қўмиталарида фаол ва кенг муҳокама қилинди. Ана шу муҳокамалар пайтида депутатлар давлатимиз раҳбарининг қонунчилик ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган тузатишларнинг ўз вақтида қўйилгани ва муҳимлигини қайд этдилар.

Депутатлар давлатимиз раҳ­барининг ушбу ташаббуси Ўзбе­кис­тонда ўзини тўлиқ оқлаган ис­лоҳотларнинг «ўзбек модели» асосида амалга оширилаётган де­мократик, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни янада чу­қурлаштириш, давлат қурилиши ва конституциявий тузумни изчил ўзгартириш ҳамда демократик янгилаш жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришини алоҳида таъкидладилар. Қонун «Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» деб номланган мамлакатимиз тараққиётининг бош принципини амалга оширишни бундан буён ҳам давом эттириш, мамлакатимиз Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқ ва эркинлик­лари ҳамда демократиянинг бошқа умумэътироф этилган қад­рият ва нормаларининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган сиёсий тузумни шакллантиришда улкан аҳамиятга эга.

Қонун лойиҳасини моддама-модда муҳокама этиш чоғида депутатлар Конституциянинг 98-моддасида Президент ваколатларининг бир қисмини Бош вазирга ўтказишни, умуман, Вазирлар Маҳкамасининг ваколат ва ҳуқуқларини аниқлаштириш ҳамда кенгайтиришни назарда тутадиган нормалар мустаҳкамлаб қўйилиши муҳим эканини қайд этдилар.

Уларнинг фикрича, Ўзбекистонни сиёсий ва конституциявий ривожлантириш мантиғининг ўзи Вазирлар Маҳкамасининг мустақиллиги ва масъулиятини таъминлашга қаратилган ушбу қоидаларни та­қозо этмоқда.

Конституциянинг 78-моддаси­даги Вазирлар Маҳкамасининг фао­лиятини назорат қилиш бўйича парламент палаталарининг роли ва ваколатларини кенгайтиришни кўзда тутадиган янги қоидаларга эътибор қаратдилар.

Конституцияга киритилаётган ушбу тузатиш демократик жа­ми­я­тнинг энг муҳим таркибий қис­ми бўлган парламентаризм, кўп­партиявийлик тизими ва партиялараро рақобат, фракциялараро курашни янада мустаҳкамлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, қонун лойиҳасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир энг муҳим масалалар юзасидан ҳукуматнинг ҳар йили ўз маърузаларини парламентга тақдим этиш мажбурияти назарда тутилгани ҳам бунга кўмаклашади.

Конституциянинг 103-моддаси­га киритилаётган қўшимчалар­нинг алоҳида долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди. Мазкур қў­шим­чаларга мувофиқ вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг зиммасига халқ депутатлари те­гишли Кенгашларига вилоят, ту­ман, шаҳарни ижтимоий-иқти­содий ривожлантиришга доир энг муҳим ва долзарб масалалар юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш мажбурияти юклатилмоқда. Халқ депутатлари Кенгашлари эса ушбу ҳисоботлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади.

Шу тариқа депутатлар вакиллик органларининг роли ва аҳамияти, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ҳақиқий имкониятлари тубдан кучаяди, шунингдек, минтақаларни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ устувор йўналишларини белгилашда сиёсий партиялар, уларнинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар гуруҳ­ларининг роли анча ошади.

Депутатлар Конституциянинг 117-мод­дасига киритилаётган, мам­лакатимиз сайлов тизимининг конституциявий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган туза­тишларнинг алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар. Ушбу тузатишларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлисига сайлов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилиши белгилаб қўйилмоқда. Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлиликдан иборат асосий принциплари мустаҳкамланмоқда. Депутатларнинг қайд этишларича, кўплаб ривожланган демократик мамлакатларда сайловлар ижро этувчи ҳокимият органлари – Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги каби вазирликлар томонидан ташкил этилади. Марказий сайлов комиссиясига парламент томонидан тузиладиган мустақил конституциявий орган мақомининг берилиши эса фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига сайлаш ва сайланишдан иборат конституция­вий ҳуқуқларини амалга оширишни тўлиқ таъминлайдиган сайлов тизимини янада демократлаштириш, шунингдек, сўз эркинлиги, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш борасидаги ҳуқуқлар кафолатларини кучайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Депутатларнинг фик­рича, Конс­титу­ция­нинг 32-мод­дасига киритилаётган тузатишларда давлат ор­ган­ларининг фао­лияти устидан жа­моатчилик назорати институтининг мус­таҳ­камлани­ши на­зарда тутилгани иж­ти­моий-иқти­содий ва гуманитар соҳалардаги энг муҳим вазифаларни ҳал этишда фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини анча кучайтиради.

Шунингдек, депутатлар миллий давлатчилик ва сиёсий тузумни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш учун улкан аҳамиятга эга бўлган бошқа қатор конституциявий янгиликларни ҳам қайд этдилар.

Уларнинг фикрича, Конституцияга киритилаётган тузатишлар, ўз навбатида, депутатлардан демократик ислоҳот ва ўзгаришларни муваффақиятли ва самарали амалга ошириш учун зарур бўлган, ҳаёт талаб қилган қонунларни қабул қилишни, шунингдек, ўз сайловчилари билан ишлашни тубдан яхшилашни тақозо этади. Конституцияга киритилаётган тузатишларнинг ҳаётга муваффақиятли жорий этилиши фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишни, сиёсий партияларнинг юксак даражада етук, мамлакатимиз тақдири ва келажаги учун улкан масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлишини талаб қилади.

Мазкур ҳужжат ҳар томонлама кенг муҳокама қилиш якунларига кўра, Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги қонунни қа­бул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 858 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика