Norma.uz

Ҳисоблагичларни кўчириш

Якка тартибдаги уйларда яшовчиларни ҳисоблагичларни электр узатиш линияларининг таянч устунларига кўчиришга мажбурламайдилар.

 

Яқиндагина якка тартибдаги уйларда яшовчи истеъмолчиларда электр ҳисоблагичлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юз берарди. Пойтахтдаги баъзи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг талабига кўра ҳисобга олиш асбоблари мажбурий тартибда кўчага чиқарилиб, электр узатиш линияларининг таянч устунлари, уй-жойларнинг пештоқларида ўрнатила бошланди. Бироқ бундай қайта ўрнатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган, юридик жиҳатдан (масалан, янги шарт­нома билан) расмийлаштирилмаган эди. Бинобарин, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилди. Ҳисоблагичлар техник қоидаларни бузган ҳолда кўчирилган, бу эса аҳолининг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин эди. Ҳисоблагичлар қўриқланмайдиган ҳудудга чиқиб қолди, хоҳлаган одам уларга қўл тегиза олар эди. Бу муаммо оқибатда ҳисобга олиш асбоблари, электр симларни оммавий талон-торож қилиш, пломбаларни шикастлаш, олиб ташлашга олиб келиши мумкин эди. Ҳисоблагичлар одам бўйидан баландда ўрнатилар, бу эса кўрсатувларни бемалол олиш имкониятини чеклар эди. Буни фақат нарвон ёрдамида қилиш мумкин эди. Уларнинг сақланиши учун жавобгарлик эса истеъмолчилар зиммасига юкланарди.

ҲЭТК истеъмол қилинган электр энергияси учун қарзларни қисқартириш режасини бажариш ниятида шундай йўл тутган эди. Ҳисоблагичларни уйда ўрнатиш эса ходимларнинг улар олдига қўйилишлари, кўрсатувни ўз вақтида олишлари, уларнинг ишига аралашиш ҳолларини аниқлашларини қийинлаштирар эди. Бироқ идоравий манфаат, аҳолининг тўловларни тўламаслиги масаласининг ҳал этилиши ҳуқуқий майдондан чиқмаслиги, бунда қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг манфаатлари бузилмаслиги керак.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ушбу масалаларни кўтарган истеъмолчиларнинг мурожаатлари кела бошлади. Уларни кўриш давомида Қўмита ходимлари турли идоралар, шу жумладан «Ўздавэнергоназорат» ДИнинг нуқтаи назарини ўргандилар. Мутахассислар ҳисоблагичларни кўчириш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаганлигини ва кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасдиқладилар.

Ушбу муаммо Қоидаларнинг 103-бандига киритилган ўзгартиришлар билан истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди. Унда назарда тутилишича, алоҳида турган якка тартибдаги уй-жойда яшовчи маиший истеъмолчи билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари талабларига риоя этиш шарти билан, турар жойларнинг фасадларига ёки электр узатиш линиялари устунларига ўрнатилиши (чиқарилиши) мумкин. Бунда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини чиқариш бўйича монтаж ишлари ушбу ишлар учун тўлов ундирмасдан ҲЭТК томонидан амалга оширилади, электр тармоқларини реконструкция қилиш ва қайта ўрнатиш учун зарур материаллар эса маиший истеъмолчиларнинг маблағларига сотиб олинади.

Прочитано: 2251 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика