Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 13 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Қўнғироқ орқали гувоҳни чақириш мумкинми?

Терговчи гувоҳ ёки бошқа шахсни телефон орқали чақириш ҳуқуқига эгами?

Д.Холов.

Қашқадарё вилояти.

 

– Ҳақиқатан ҳам, баъзан амалиётда суриштирувчи ёки терговчи гувоҳлар, гумон қилинувчилар ва бошқа шахсларни тушунтириш беришлари учун ёки сўроққа телефон орқали чақиради. Айрим ҳолларда фуқаролар уларни ким сифатида, қандай сабаб билан чақиришаётганини билмайдилар.

Жиноят процессуал кодексининг 97-моддасига кўра гувоҳ, жабрланувчи, шунингдек озодликда юрган гумон қилинувчи, ­айбланувчи ва судланувчи суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози билан чақирилади. Чақирув қоғози почта орқали жўнатилади ёки чопар орқали топширилади. Чақирув телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ёки телефакс орқали ҳам бўлиши мумкин.

Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қайси манзилга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётганлиги, қайси кунда ва қайси соатга келиши кераклиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келмай қолган тақдирда қандай оқибатлар рўй бериши кўрсатилган бўлиши лозим.

Чақирув қоғози чақирилувчига топширилиб, тилхат олинади. Чақирув қоғози олиб борилганда чақирилувчи вақтинча йўқ бўлса, унга бериб қўйиш учун чақирув қоғози у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига, ётоқхона маъмуриятига, уй эгасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади.

Қамоқда сақлаш жойларида, реабилитация марказларида, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар сўроқ қилиш (аниқлик киритиш, хабардор қилиш) учун мазкур жойлар ва муассасаларнинг маъмурияти орқали чақиртирилади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 853 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика