Norma.uz

Чиқиб кетиб, қайтмади

Ички меҳнат тартиби қоидаларига кўра корхонада иш куни – соат 9.00 дан 18.00 гача, тушлик – соат 13.00 дан 14.00 гача. Ходим тушликка чиқиб, узрли сабабсиз ишга қайтиб келмади. Телефон орқали алоқа боғлашга уриниб кўрдик – жавоб бермади. Прогул қилгани учун ишдан бўшатиш тарзида интизомий чора қўлласак бўладими?

 

– Ҳаммаси корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида Меҳнат кодекси (МК) 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолларининг рўйхати қандай белгиланганлигига боғлиқ.

Масалан, агар қоидаларда узрли сабабларсиз бир иш куни мобайнида узлуксиз ёки жами 3 соат­дан кўпроқ вақт иш жойида бўлмаслик «прогул» сифатида белгиланган бўлса, ходим ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш сингари интизомий таъсир чоралари қўлланиши мумкин.

Ходимга нисбатан интизомий жазони қўллаёт­ганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжат­ларининг иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши тартибига риоя этилиши хусусидаги талабларини унутмаслик керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 928 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика