Norma.uz

Бизга мактуб йўллабсиз

ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНАДИМИ?

Квартирада прописка қилин­ганлар сони ўзгарганда ва ҳисобга олиш асбоблари ўрнатил­ганда иссиқ сув учун қайта ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади?

 

– Иссиқлик энергияси етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш шарт­номасининг 2.3-бандига кўра оила таркибининг миқдори ўзгарганда истеъмолчи етказиб берувчига ХУМШ томонидан тасдиқланган маълумотномани дарҳол тақдим этиш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 351-моддасига мувофиқ «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга оила аъзосининг вафоти ҳақида гувоҳнома ва паспортисткадан кўрсатилган шахс­нинг пропискасини тасдиқлайдиган 17-сон шаклдаги маълумотнома тақдим этилган тақдирда ҳисоблаб ёзиш, ҳужжатларни тақдим этиш санасидан қатъи назар, ўлим юз берган пайтдан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳисоблагичлар ўрнатилганда иссиқ сув таъминоти учун ўзаро ҳисоб-китобларга келсак, ҳисобга олиш асбоблари «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКда пломбалашдан ке­йин ҳисобга қўйилади. Жорий ойнинг 15-кунигача пломбаланган ҳисоблагичлар жорий ой бошидан ҳисобга қўйилади. Агар пломбалаш жорий ойнинг 15-кунидан кейин амалга оширилган бўлса – кейинги ойнинг бошидан. Алоҳида ҳолларда ҳисоб-китоб аниқ санадан бошлаб амалга оширилади.

 

ТИЗИМ ИШИГА АРАЛАШИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мен беш қаватли уйда яшайман. «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК билан шартномани бекор қилишим ва иссиқлик таъминоти хизматларидан бош тортишим мумкинми?

 

– Иссиқлик таъминоти хизматларидан бош тортиш уйдаги умумий иситиш тизимига аралашув, квартира ичидаги иситиш ускуналарининг демонтаж қилиниши, муқобил манбаларга ўтишга олиб келади. Бу масала бугунги кунда қонун ҳужжатларида етарлича тартибга солинмаган бўлиб, хизматлар истеъмолчилари билан етказиб берувчилари ўртасида мунозара ва ихтилофларга сабабчи бўлмоқда, шу боис чуқур ишлаб чиқишни талаб этади. Амалдаги меъ­ёрий ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК берган жавобни эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Уйдаги иситиш тизими иссиқлик бўйича яхлит мувозанатлаштирилган муҳандислик конструкцияси сифатида бажарилган. Унинг бир-бирига боғлиқ элементларини алоҳида хоналарда узиб қўйиш муқаррар равишда умуман уйдаги иссиқлик таъминоти тизимидаги иссиқлик ва гидравлик бошқарув бузилишига олиб келади. Амалдаги қонун ҳужжатлари ва меъ­ёрий ҳужжатларда унинг ишига ўзбошимчалик билан аралашиш, унга реконструктив ўзгартиришлар киритиш тақиқланган.

Уй-жой кодексининг 24-моддасида белгиланишича, уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт. Ўзига қарашли жойни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатисиз ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки қайтадан ўзгартирган квартира мулкдори қонун билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади* ва ушбу жойни ўз ҳисобига аввалги ҳолатига қайтариши шарт.

Ўзбекистон Республикасида аҳо­лига коммунал хизматлар кўрса­тиш қоидалари (АВ томонидан 20.02.1999 йилда 648-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3.3-бандига кўра истеъмолчиларнинг:

ички муҳандислик тармоқларини хизматларни етказиб берувчининг рухсатисиз қайта қуришлари;

мавжуд тармоққа ўзбошимчалик билан уланишлари ёки оширувчи насос станциялари ва бошқа ускуналарни ўрнатишлари;

иситиш асбобларининг қўшимча секцияларини ўрнатишлари;

иситиш тизимларида иссиқлик элтувчидан бевосита мақсадга кўра фойдаланмасликлари (иситиш тизими ва асбобларидан сувни оқизишлари) тақиқланган.

 

Газетхонларнинг саволларига «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК бош директорининг
ўринбосари
Марина НАРТИКОЕВА
жавоб берди.

Прочитано: 785 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика