24.05.2016
Реклама қилаётиб, зиён етказманг
Реклама баннери ёки ролиги эскизини ишлаб чиқаётган компанияларнинг дизайнерлари бир қатор жиҳатларни кўздан қочиришлари мумкин. Бу эса уни қайта ишлаш заруратини юзага келтириши, ҳатто ушбу реклама маҳсулотидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Иккала ҳолда ҳам вақт ва маблағ беҳуда сарф бўлади. Мазкур материалда қандай қилиб бунинг олдини олиш ҳақида сўз юритамиз. Пойтахтимизда бўлиб ўтган ADWEEK.UZ маркетинг ва реклама ҳафталигида Тошкент ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси вакили Алишер Исоқов қандай қилиб тўғри реклама маҳсулоти яратиш ва уни ваколатли органларда тасдиқлатиш ҳақидаги тавсиялари билан ўртоқлашди. далее...»» |
24.05.2016
Неварам учун фуқаролик
Мен неварамнинг васийси ҳисобланаман. У 2001 йилда Ўзбекистонда туғилган, Наманганда яшайди. Унинг онаси Россияда яшайди, РФ фуқаролигига эга ва ўша мамлакат фуқаросига турмушга чиққан. Неварам Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиши мумкинми? далее...»» |
24.05.2016
Дафтарчани тўғри тўлдиряпмизми?
Корхона бухгалтериясида ходимларнинг айримларига меҳнат дафтарчалари талабга жавоб берилмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги маълум бўлди. Шундан келиб чиқиб, янги меҳнат дафтарчасини тўлдириш чоғида хатоликларга йўл қўйишнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни сўраймиз: ● Меҳнат дафтарчаси титул варағида ходимнинг ФИШ нотўғри тўлдириб қўйилди дейлик, бу хатони қандай тўғрилаш мумкин? ● Меҳнат дафтарчаси титул варағида уни тўлдириш санаси ва масъул шахснинг ФИШ тўғрисидаги маълумотномада қайси сана қўйилади ҳамда ким уни имзо ва муҳр билан тасдиқлайди? ● Меҳнат дафтарчасининг ички варақлари қай тартибда тўлдирилади? ● Аввалги меҳнат дафтарчасига киритилган ёзувлар янгисига кўчириб олинадими? ● Ходимга буйруқ 04.01.2016 йилда чиққан, бироқ у ишга 05.01.2016 йилда тушган бўлса, бу иккала рақам меҳнат дафтарчасининг қайси қаторида ўз аксини топиши керак? ● Янги меҳнат дафтарчалари қайси даврдан бошлаб юритилиши керак? далее...»» |
24.05.2016
Ўриндош ходим асосий иш жойидан сафарга чиқди
Олий таълим муассасасида ўриндошлик асосида ишлаётган ходим дарсдан бўш вақтларида ўзининг асосий иш жойидан хизмат сафари билан хорижга чиқиб келган. Дарс жадвалига мувофиқ дарс машғулотларини ўтган. Лекин унга кунлик табелга 1,5 соат киритиш билан иш вақти ҳисоби юритиб келинган. Ходим ўриндошлик асосида ишлаганда унинг иш вақти табелда қандай расмийлаштирилади? Ходимнинг хизмат сафарида бўлган кунлари учун ҳисобланган иш ҳақидан чегириб қолиш мумкинми? далее...»» |
24.05.2016
Ветеринарнинг маоши қанча?
Туман ветеринария лабораторияси серология, бактериология, экология бўлими мудирлари (ветеринар врачлар)нинг иш ҳақи 5-разрядга туширилди деб эшитдик, шу тўғрими? далее...»» |
24.05.2016
Ҳайфсан олган ходимга – мукофот бериладими?
Меҳнат кодексининг 180-моддаси 3–4-қисмларида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди, деб белгиланган. Интизомий жазо берилган ходимларга корхонанинг моддий рағбатлантириш ҳақидаги низоми асосида мукофот пули берилиши мумкинми? далее...»» |
24.05.2016
Услубиятчи ўқитувчи
Олий ўқув юртининг штат жадвалида магистратура бўлими учун 2 штат бирлиги: бўлим бошлиғи – 0,5 ставка, услубиятчи – 0,5 ставка назарда тутилган. Кафедра ўқитувчилари ўриндошлик бўйича шу лавозимларда ишлаши мумкинми? Ёки буни бир неча лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг (0,5 ставканинг) 30%и миқдоридаги қўшимча ҳақ билан бир неча лавозимда ишлаш сифатида расмийлаштириш керакми? далее...»» |
24.05.2016
Меҳнат кодексини янгилаш зарурми?
2016 йил апрелда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси кучга кирганига 20 йил бўлди. Шу йилларда унга бир неча бор тузатишлар киритилди. Шунга қарамай, меҳнат қонунчилиги амалиётида тартибга солинмаган масалалар оз эмас. Пойтахтимизда ўтказилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси: ютуқлар ва янада такомиллаштириш йўллари» мавзусидаги илмий-амалий анжуман уларнинг муҳокамасига бағишланди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Тошкент юридик университети унинг ташкилотчиси бўлдилар. Анжуманда бир қатор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, аккредитацияланган хорижий ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, касаба уюшмаси фаоллари ва журналистлар қатнашдилар. далее...»» |
24.05.2016
«Электрон ҳукумат» тизими такомиллашмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Электрон ҳукумат»ни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари» мавзуида давра суҳбати ўтказди. далее...»» |
17.05.2016
Яшашга шошилманг
Байрамларни нишонлаётганимизда ИИВнинг кўпгина ходимлари ва шифокорлар «ўйиндан ўт чиқарганлар» кўплиги туфайли одатда икки баробар кўп ишлашига тўғри келади. далее...»» |
17.05.2016
Чинор учун ким жавоб беради
Интернет нашрларида бугунги кунда дарахтларни кесиш ва уларга шикаст етказиш масалалари фаол муҳокама қилинмоқда. Бундай ҳолларда ваколатли давлат органига мурожаат этиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ушбу мақоламизда сўз юритамиз. далее...»» |
17.05.2016
Низом Қонунга зид келиб қолганда
Бизнинг МЧЖ Қаршида рўйхатдан ўтказилган. Асосий фаолияти юк ташиш ва логистика. Фирма ходимлари учун Ангренда хизмат квартираси харид қилинган, ундан хизмат сафарлари вақтида турар жой сифатида фойдаланилган. 2015 йилда МЧЖ ихтиёрий тугатишнинг барча таомилларидан ўтди. Барча асосий воситалар, шу жумладан хизмат квартираси ҳам, қолдиқ қиймати бўйича ягона муассис – жисмоний шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида берилди. Бироқ Ангрен шаҳар рўйхатдан ўтказиш органлари собиқ хизмат квартирасини МЧЖ балансидан олиб, ягона муассис номига қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортишяпти, рад жавобларини батафсил изоҳлашмаяпти. Кадастр хизматининг тугатилган корхонага тегишли бўлган квартирани қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши қанчалик қонуний? далее...»» |
17.05.2016
Форс-мажор эмас, бироқ енгиб чиқолмайсиз
Бош пудратчи (МЧЖ) ва буюртмачи (ХК) 2015 йил апрелида тахминий қиймати 800 млн сўмлик турар жой қурилишига бош пудрат шартномасини туздилар. Унга кўра МЧЖ ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда объектнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва уни буюртмачига топшириш, у эса ишни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олди. Буюртмачи шартнома имзоланган кундан бошлаб 20 банк куни давомида назарда тутилган сумманинг 25%ини олдиндан тўлаши керак эди. Турар жой қуриш учун ер участкаси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил ноябрдаги қарори билан ажратилиб, 5 йиллик муддатга ижарага берилган эди. 2015 йил май ойида буюртмачи бош пудратчига хат йўллаб, унда ҳокимнинг қарори билан ер участкаси давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлигини хабар қилди. Шу сабабли шартномани бекор қилишни сўради ва тегишли битимни жўнатди. МЧЖ бунга рад жавоби бериб, 40 млн сўм бўнакни тўлашдан асоссиз равишда бош тортганлик учун жарима тўлашни талаб қилди. Ушбу талабларга қўшилмаган буюртмачи 2015 йил июлида хўжалик судига шартномани бекор қилиш, 1 302 400 сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат этди. Суд жараёни давомида МЧЖ ХКдан 40 млн сўм бўнак, 400 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини тўлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун жарима ундириш тўғрисида қарши даъво тақдим этди. далее...»» |
17.05.2016
Меҳнат муносабатлари давом этади
Мен билан 2016 йил 1 февралгача контракт тузилган эди. Бироқ ҳанузгача университет маъмурияти мени ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирмади, меҳнат дафтарчамни бермади ва иш ҳақи бўйича якуний ҳисоб-китоб қилмади. Мен билан меҳнат муносабатлари бекор қилинмаган деб ҳисобласам бўладими? далее...»» |
17.05.2016
Ариза бўйича эмас, жадвалга кўра
Компаниямизда барча ҳужжатлар, шу жумладан буйруқлар ва аризалар рус тилида юритилади. ЎзР фуқароларига уларнинг ёзма аризаларига асосан таътил берилади. Компаниямизда рус тилида гапира ва ёза олмайдиган чет эл фуқароси ишлайди. Рус тилида ариза ёза олмайдиган чет эл фуқаросига нимага асосан таътил берилади? далее...»» |
17.05.2016
Иш вақти сурилади
Ходимнинг фарзанди мактабда ўқийди, уйдан унгача етиб бориш учун 2 та серқатнов трассани босиб ўтиш керак. Мактабдаги машғулотлар, ташкилотимиздаги иш куни сингари, эрталаб соат 9 да бошланади. Ходим ишни эрталаб соат 10 дан бошлаши учун иш жадвалини ўзгартиришни сўраяпти. Унинг илтимосини қондириш имкони борми? Тушлик танаффуси ҳисобига жадвалнинг сурилишини компенсациялаш мумкинми? далее...»» |
17.05.2016
Маҳаллада сайловлар
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқимизнинг бой тарихий тажрибасини ўзида акс эттирган ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос тизими – маҳалланинг ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда. Бугунги кунда маҳалла институти муқаддам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларида бўлган ўттиздан ортиқ функцияларни самарали бажармоқда. далее...»» |
17.05.2016
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари кимлар?
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири қандай янгиликларга эга?» шарҳида («Норма маслаҳатчи»нинг 26.04.2016 йилдаги 17-сони) хабар қилганимиздек, 13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
17.05.2016
Инновациялар – иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили
Тошкентда IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси якунланди далее...»» |
17.05.2016
Шартнома қийматининг 40 фоизи олдиндан тўланади
Бугунги кунгача «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси тизимидаги корхоналар билан фермер хўжаликлари ўртасида 906 минг тонна мева, сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар тузилди. Йил охирига қадар бу кўрсаткич қарийб 2 млн тоннага етиши кутилмоқда. далее...»» |