Norma.uz

Ўриндош ходим асосий иш жойидан сафарга чиқди

 

Олий таълим муассасасида ўриндошлик асосида ишлаётган ходим дарсдан бўш вақтларида ўзининг асосий иш жойидан хизмат сафари билан хорижга чиқиб келган. Дарс жадвалига мувофиқ дарс машғулотларини ўтган. Лекин унга кунлик табелга 1,5 соат киритиш билан иш вақти ҳисоби юритиб келинган.

Ходим ўриндошлик асосида ишлаганда унинг иш вақти табелда қандай расмийлаштирилади? Ходимнинг хизмат сафарида бўлган кунлари учун ҳисобланган иш ҳақидан чегириб қолиш мумкинми?

Ғолиб Бойдедаев,

тадбиркор.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 125-моддаси 2-қисмида иш берувчи ҳар бир ходимнинг (асосий иш жойидаги ёки ўриндош бўлишидан қатъи назар) ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Бу талабга табель юритиш асосида амал қилинади.

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан буён – Низом деб юритилади) 7-бандида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, деб белгиланган. Демак, ходимга 8 соат асосий иш жойида ва ўриндошликда 4 соатдан ошмаган ҳолда иш вақти белгиланади. Табелда эса ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақти қайд қилинади.

Бундан ташқари, ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш учун тузиладиган меҳнат шартномасида МКда белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг ­8-банди).

Шунинг учун ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида – ҳақиқатда бажарилган иш учун;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади (Низомнинг 11-банди).

МКнинг 125-моддаси 2-қисмида келтирилган қоида ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун асослантирувчи норма ҳисобланади. Шу сабабли саволингизда келтирилган масала мазкур норма талабларидан келиб чиқиб ҳал қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Акс ҳолда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ёки туман прокуратурасига мурожаат қилинса, текшириш натижаларига кўра ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилиши мумкин.

 

Жавоблар «Norma Online» эксперти Абдусалом Рисқуллаев тайёрлади.

 

Прочитано: 2373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика