Norma.uz

Яшашга шошилманг

 

Байрамларни нишонлаётганимизда ИИВнинг кўпгина ходимлари ва шифокорлар «ўйиндан ўт чиқарганлар» кўплиги туфайли одатда икки баробар кўп ишлашига тўғри келади.

 

Республика суд экспертизаси маркази экспертлари ҳам янги йилнинг дастлабки иш кунлариданоқ ишга шўнғиб кетдилар. Уларнинг янги йил кечасида юз берган бир қатор ЙТҲни ўрганишларига тўғри келди.

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси ёш йигит, Янги йил кириб келишига 20 дақиқа қолганда танишлариникидан чиқиб, уйига шошилди. Йўлни кесиб ўтаётганида ГАЗ-3110 машинасини бошқариб келаётган маст ҳолдаги икки дўст, улар ҳам шошиб кетаётган бўлсалар керак, йигитни босиб кетдилар ва йўлда ҳалокатга учраганга ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочдилар. Бироқ улар анча қисқа муддатда топилди.

Терговчи ҳалок бўлганнинг кийимида излар ва шикастланишлар мавжудлигини, улар йигитнинг танаси автомобилга урилганида юзага келганлигини аниқлаш вазифасини қўйди. Экспертизада трассологлар билан бирга кимёгар экспертлар ҳам қатнашдилар, улар олдига автомобилдан олинган бўёқ билан ҳалок бўлганнинг кийимидаги бўёқ изи бир хиллигини аниқлаш вазифаси қўйилди. Унинг тўнида экспертлар бўёқ юқи ва ёпишган шиша бўлакларини топдилар. Тўндаги бўёқ ва автомобиль қоплами солиштирилганда улар айнан бир хил эканлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, ГАЗ-3110 қаноти ва капотида ҳалок бўлганнинг кийими толалари ёпишган излар бор эди. Шу тариқа комплекс ўрганиш натижасида йигитнинг машина босиб ҳалок бўлгани аниқланди. Уни босиб олиб, ЙТҲ жойидан қочган кишилар айбларини тан олдилар.

Экспертлар амалиётида бундай ҳолатлар кўп учрайди. Баъзан ҳайдовчилар қўрқиб, ЙТҲ жойидан қочиб кетадилар. Айримларини тергов органлари топадилар, бошқалари эса ўзлари келиб, қилмишларини тан оладилар, терговга фаол ёрдам берадилар. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам айбингизга кўра жароҳатланган кишига ёрдам кўрсатмай, бу билан айбингизни кўпайтирасиз.

Биз эса янги йил кечасида содир бўлган яна бир ЙТҲга қайтамиз. Ушбу ҳалокат шаҳар марказидаги кўприкда содир бўлди. 30–40 яшар атрофидаги кишилар йўлда бошқа ҳаракат қатнашчилари деярли йўқлигидан фойдаланиб, туннелдан катта тезликда чиқдилар ва бошқарувни йўқотиб, кечки ёритгич тирговичига урилдилар. Зарб кучи катталигидан автомобиль эгилиб қолди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

Экспертлар автомобилда изларнинг пайдо бўлиш механизмини ва тирговичга урилишига олиб келган бошқа транспорт воситаси билан тўқнашув излари мавжудлигини аниқлашлари лозим эди. Трассологлар автомашинанинг бутун ўнг тарафида кўк рангли вертикал қаттиқ объектга урилганда юзага келган шикастланиш излари борлигини аниқладилар. Уларга қараганда, бу объект кўк рангга бўялган металл тиргак бўлган. Автомобилда бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиш излари топилмаган.

Шу тариқа, пиёда ҳам, ҳайдовчи ҳам, йўловчи ҳам шошилганликлари туфайли Янги йилни қарши олиш имконига эга бўлмадилар.

 

Таисия Ромаданова,

ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги РСЭМ эксперт-трассологи.

Прочитано: 1985 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика