Norma.uz

Иш вақти сурилади

 

Ходимнинг фарзанди мактабда ўқийди, уйдан унгача етиб бориш учун 2 та серқатнов трассани босиб ўтиш керак. Мактабдаги машғулотлар, ташкилотимиздаги иш куни сингари, эрталаб соат 9 да бошланади. Ходим ишни эрталаб соат 10 дан бошлаши учун иш жадвалини ўзгартиришни сўраяпти.

Унинг илтимосини қондириш имкони борми? Тушлик танаффуси ҳисобига жадвалнинг сурилишини компенсациялаш мумкинми?

Ю.Левицкая,

катта илмий ходим.

 

 

Ҳа, бунинг имкони бор.

Иш вақти ва дам олиш вақти режими – Меҳнат кодексининг 73-моддасида назарда тутилган меҳнат шартномасининг мажбурий шартларидан бири. Иш берувчи ходим учун уларни:

МКнинг 88-моддасида назарда тутилган тартибда тарафларнинг келишувига кўра ўзгартириши мумкин. Бу ҳолда меҳнат шартномасига қўшимча битимни расмийлаштириш ва буйруқ чиқариш лозим;

ёхуд МКнинг 89-моддасида назарда тутилган тартибда ўзгариш зарурати сабабларини кўрсатиб, ходимни 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бир томонлама тартибда ўзгартириши мумкин.

Сизнинг ҳолатда ходим билан янги иш режими қайд этилган қўшимча битимни тузишнинг ўзи кифоя.

 

 

_____________ 20 ___ йилдаги _____-сон меҳнат шартномасига

______-сон ҚЎШИМЧА БИТИМ

 

2015 йил 28 август                                 Тошкент ш.

 

«__________» масъулияти чекланган жамияти Устав асосида фаолият юритувчи бош директор _____________________ тимсолида, бундан кейин «Иш берувчи» деб номланади, бир томондан, ва ________________________, бундан кейин «Ходим» деб номланади, бошқа томондан, _____________________ даги меҳнат шартномасига (бундан кейин – меҳнат шартномаси) қуйидаги мазмундаги мазкур қўшимча битимни туздилар.

1. Меҳнат шартномасининг _____ банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ходимнинг иш вақти режими соат 10.00 дан 18.30 гача, дам олиш ва овқатланиш учун соат 14.00 дан 14.30 гача 30 (ўттиз) дақиқа давом этадиган танаффус билан белгиланади».

2. Меҳнат шартномасига мазкур қўшимча битим 02.09.2015 йилдан кучга киради ва 01.07.2016 йилгача амал қилади.

3. Мазкур қўшимча битим меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади, бир хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада тузилган, улардан бири Иш берувчида, бошқаси эса Ходимда сақланади.

4. Томонларнинг манзиллари ва реквизитлари:

 

Иш берувчи:                                  Ходим:

 

 

Меҳнат шартномасига қўшимча битим асосида иш берувчи ходимнинг иш вақти режими вақтинча ўзгартирилганлиги ҳақида буйруқ чиқариши керак (МКнинг 88, 90-моддалари).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2200 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика