Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 21 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

«Электрон ҳукумат» тизими такомиллашмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Электрон ҳукумат»ни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари» мавзуида давра суҳбати ўтказди.


Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, «электрон ҳукумат» ахборот тизими фаолияти ва жорий этилишини тартибга солувчи ахборот соҳаси қонунчилигининг амалиётга татбиқ этилиши самарадорликни янада оширишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингани бу борада янада кенг имкониятлар яратди.

Жорий йилнинг 10 июнидан кучга кирадиган мазкур Қонун давлат бошқаруви тизимидаги маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш, «ягона дарча» тамойили асосида электрон давлат хизматларини кўрсатиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишга хизмат қилади.

Миллий ахборот маконини янада ривожлантириш, «электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш ва жорий этишда 2013–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, 2013–2020 йилларда 2,1 триллион сўмлик телекоммуникация технологиялари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 17 лойиҳа, «электрон ҳукумат» маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплексини яратишда қўл келувчи ўттизга яқин лойиҳа амалга оширилади.
Давра суҳбатида АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур каби жаҳоннинг етакчи мамлакатлари амалиётидаги «электрон ҳукумат»ни ривожлантиришни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжат намуналари кўриб чиқилди. Тегишли вазирлик ва идораларнинг «Электрон ҳукумат» лойиҳасидаги «Солиқ», «Божхона», «Бюджет» каби долзарб тизимлари ҳақида йиғилганларга ахборот тақдим этилди.
Жорий йилнинг биринчи майидан янги электрон солиқ хизматлари портали ишлаб чиқилди. Бу орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг солиқ органлари билан ўзаро муносабатларининг очиқлиги, тезкорлиги ва самарадорлик даражаси янада ошди. Хусусан, корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган қарздорлиги ёки жорий йил учун ҳисобланган солиқларни «шахсий кабинет» орқали онлайн тўлаш имконияти яратилгани боис кейинги ўн кунда бу хизмат орқали 550 ортиқ юридик шахс 3 минг нафардан ортиқ ходим учун тўловни амалга оширди.

Давра суҳбатида электрон давлат хизматлари кўрсатиш стандартлари, электрон давлат хизматлари кўрсатишни баҳолаш методикаси, электрон ҳукумат лойиҳаларининг самарадорлиги бўйича мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш, электрон ҳукуматни амалга ошириш ва фаолият юритиши билан боғлиқ ахборот соҳасидаги қонунларни амалиётга татбиқ этишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.



ЎзА асосида.

Прочитано: 2074 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика