Norma.uz

Дафтарчани тўғри тўлдиряпмизми?

 

Корхона бухгалтериясида ходимларнинг айримларига меҳнат дафтарчалари талабга жавоб берилмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги маълум бўлди. Шундан келиб чиқиб, янги меҳнат дафтарчасини тўлдириш чоғида хатоликларга йўл қўйишнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни сўраймиз:

Меҳнат дафтарчаси титул варағида ходимнинг ФИШ нотўғри тўлдириб қўйилди дейлик, бу хатони қандай тўғрилаш мумкин?

Меҳнат дафтарчаси титул варағида уни тўлдириш санаси ва масъул шахснинг ФИШ тўғрисидаги маълумотномада қайси сана қўйилади ҳамда ким уни имзо ва муҳр билан тасдиқлайди?

Меҳнат дафтарчасининг ички варақлари қай тартибда тўлдирилади?

Аввалги меҳнат дафтарчасига киритилган ёзувлар янгисига кўчириб олинадими?

Ходимга буйруқ 04.01.2016 йилда чиққан, бироқ у ишга 05.01.2016 йилда тушган бўлса, бу иккала рақам меҳнат дафтарчасининг қайси қаторида ўз аксини топиши керак?

Янги меҳнат дафтарчалари қайси даврдан бошлаб юритилиши керак?

Газетхон.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида»ги Қарори (6.07.1995 йилдаги 258-сон) билан мамлакатимизда янги меҳнат дафтарчалари тасдиқланган. Ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудида янги намунадаги меҳнат дафтарчалари юритилмоқда. Улар 1996 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи марта меҳнат шартномаларини тузган ходимларгагина берилади.

Совет Иттифоқи вақтидаги 2 тилда ёзилган бланкалар 1996 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган бўлса-да, афсуски, уларни ҳамда «Шарқ» НМК томонидан тайёрланмаган бошқа сохта бланкаларни ҳали ҳам баъзи ташкилот ва корхоналарда учратиш мумкин.

Бундай ҳолларда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида «Норма маслаҳатчи» газетасининг 2012–2015 йиллардаги сонларида эълон қилинган материалларда батафсил маълумотлар берилган*.

Ходимнинг меҳнат дафтарчасига киритиладиган сана, яъни ишга қабул қилиш санаси ҳақида гап кетганида шуни айтиш керакки, Меҳнат кодексининг 83-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасида ходим қайси кундан бошлаб у ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозимлигига боғлиқ бўлади.

 

Мурожаатда кўтарилган бошқа саволларга жавобларни norma.uz сайти орқали топишингиз ва улардан тавсиявий мазмунда фойдаланишингиз мумкин.

 

Эслатма! Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг 26.02.2013 йилдаги 09/558-сон хатида меҳнат дафтарчасининг бланкаси белгиланмаган тартибда харид қилинган тақдирда, унинг ўрнига жуда қисқа муддатларда дубликат расмийлаштирилиши лозимлиги кўрсатилган, сабаби Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинишига олиб келиши мумкин.

 

Жавоблар «Norma Online» эксперти Абдусалом Рисқуллаев тайёрлади.

 

 


Меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини текширинг»; «Меҳнат дафтарчаси дўкондан сотиб олинмайди»; «Эҳтиёт бўлинг: сохта меҳнат дафтарчаси»; «Алмаштириш керак»; «Асосий иш берувчи тўлдиради»; «Меҳнат дафтарчасига ёзилмайдиган иш стажи» ва ҳ.к.ларда Меҳнат дафтарчасининг дубликати Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV бўлимида белгиланган қоидаларга кўра қандай тўлдирилиши бўйича тушунтиришлар берилган.

Прочитано: 2084 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика