Norma.uz

Ветеринарнинг маоши қанча?

 

Туман ветеринария лабораторияси серология, бактериология, экология бўлими мудирлари (ветеринар врачлар)нинг иш ҳақи 5-разрядга туширилди деб эшитдик, шу тўғрими?

Жамолиддин Тоғаймуродов,

Сариосиё тумани.

 

– Меҳнат кодексининг 88-моддасида меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилиши белгиланиб, ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар кириши кўрсатилган.

Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади (МКнинг 88-моддаси 5-қисми).

Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир (МКнинг 89-моддаси 1-қисми).

Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (МКнинг 89-моддаси 3-қисми).

Саволингиздан келиб чиқиб, иш берувчи юқорида таъкидланган талабларни бажармаган ҳолда ходимларнинг иш ҳақини туширган бўлса, бундай ҳаракат қонунга зид ҳисобланади ва ваколатли органлар (Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси ёки прокуратура) томонидан иш берувчи қабул қилган тегишли буйруқлар бекор қилиниши ва ходимларнинг аввалги меҳнат шартлари тикланиши мумкин.

 

Жавоблар «Norma Online» эксперти Абдусалом Рисқуллаев тайёрлади.

 

Прочитано: 1915 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика