Norma.uz

Уйдаги «ақлли музлаткичлар»

 

Коронавирус тарқалишига қарши курашиш сабабли киритилган чекловлар даврида одамларга ўзларини хавф остига қўймаслик учун уйларида қолишлари тавсия қилинган эди. Кексаларга эса умуман чиқиш тақиқланган эди. Кўпчилик учун бундай шароитларда қандай қилиб озиқ-овқат харид қилиш муаммоси туғилган эди. Бу муаммони ҳал қилиш учун Читадаги Царский микрорайонидаги кўп қаватли уйлардан бирида «Коваль новвойхонаси» подъездларга музлаткичлар ўрнатган, уларда нон, сут маҳсулотлари, ширинликлар ва ҳатто маиший товарларни танлаш ва мустақил сотиб олиш мумкин эди. Товарлар нархи оддий дўкондаги нархдан фарқ қилмасди, маҳсулотлар ассортименти эса ҳар куни текширилиб, тўлдирилиб борилган.

«Ақлли музлаткичлар»ни микромаркетлар деб ҳам аташади: маҳсулотларни сотиш сотиш нуқтасида ходимларнинг доимий иштирокисиз, автоном тарзда, эшикни блоклаш ва товарларга тўлов қилишни бошқарадиган махсус илова орқали амалга оширилади.

Лойиҳа аҳоли томонидан маъқулланган, шундан сўнг мулк эгаларининг манфаатларини ифодаловчи бошқарувчи ташкилот билан уйнинг йўлакларида музлаткичлар учун жой ижараси шартномаси тузилган. Шунингдек, алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, унинг кўрсаткичлари бўйича «Коваль новвойхонаси» минимаркет ишлаши учун сарфланадиган электр энергиясини тўлайди.

Бизнес учун бу – ўз товарларини потенциал харидорлар яшайдиган жойда бевосита сотиш усули, бошқарувчи ташкилот, ХУМШ, уй мулкдорлари учун эса – умумий мулкнинг бир қисмини ижарага беришдан қўшимча даромад олиш имконияти, бу маблағни ККУни таъмирлаш ёки ободонлаштиришга йўналтириш мумкин. Асосийси – «ақлли музлаткич»ни ўрнатадиган товарлар етказиб берувчи ва мулк эгалари ўртасидаги муносабатларни тўғри расмийлаштиришдир.

 

Юқори даражадаги хизмат

Тобольскдаги «Комфортный дом» бошқарувчи компанияси турар жой хоналарини эксплуатация қилиш, шу жумладан квартира ичидаги жиҳозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хизматларнинг кенг спектрини таклиф қилади. Бошқарувчи ташкилотга сантехника, электр таъминоти, ҳатто мебель таъмири масалалари бўйича ҳам мурожаат қилиш мумкин, чунки штатда дурадгор ҳам бор. Компания квартирани жиҳозлаш учун маиший техника билан бирга жиҳозлар харид қилишни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин. Бу маиший техникани таъмирлашни ҳам компания офисига мурожаат қилиб ташкил этиш мумкин.

Бундан ташқари, хизмат кўрсатишнинг юқори даражасига жавоб бериш учун компания консъержлар ва хизматчилар хизматини ташкил қилган. Компаниянинг алоҳида фахри ландшафт дизайни билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган бригададир. Янги уйларда гул композициялари пайдо бўлди, манзарали буталар, газонлар экилди. Тепадан кесиб юрилган йўлакларнинг ўрнига тротуар плиталари пайдо бўлди. «Тарихий секторда» кўчатлар ва ниҳолларни экишга, буталарни кесишга ёрдам беришади. Компаниянинг янги ёндашуви қўшимча хизматларнинг кенг комплексидан иборат – аҳолида пайдо бўлган ҳар қандай маиший масала ёки муаммони бошқарувчи ташкилот мустақил равишда ҳал қилади. Бунинг учун тез ва сифатли ишлаш, мижоз мамнун бўлиши ва хизмат талаб қилинадиган бўлиб қолиши компаниянинг манфаатларига киради. Албатта, ноёб хизматларни таклиф қилиш компанияга ўзини намоён қилиш ва уй аҳолисининг юқори лояллигини таъминлашга ёрдам беради.

 

Россиянинг «ККУни бошқаришнинг энг яхши амалиётлари» тўпламидан олинган материаллар.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 19 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика