Norma.uz

Дарахтлар инвентаризациясини мутахассислар ўтказади

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дарахтлар инвентаризациясини ўтказиш бўйича ўқув курсларини бошламоқда.

 

Улар «Дарахтлар реестри» лойиҳаси доирасида ўтказилади. Бундай мутахассисларни тайёрлаш зарурияти бугунги кунда етарлича юқори. Пойтахтда яшил фондни сақлаш бўйича ноқулай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, курс битирувчиларига талаб юқори бўлади. Уларни дарахтлар электрон реестрини яратишга ҳам жалб қилиш режалаштирилган.

Бу соҳада билим олишни истаганлар учун 20 дан 30 ёшгача бўлган ёш чекланмаси белгиланган. Лойиҳа доирасида ўрмон хўжалиги (дендрология) соҳасида базавий экологик билим ва кўникмаларга эга бўлган 120 нафар номзодни қабул қилиш мўлжалланган.

Ўқув курслари дастурига қуйидаги йўналишлар киритилган:

• дендрологик билимларни кенгайтириш;

• дарахтларни тўғри парвариш қилиш;

• яшил ўсимликлар касалликларининг олдини олиш;

• суғориш тизимларини ўрганиш;

• умумий экологик билимларни ошириш;

• геодезик ва GNSS-қурилмаларидан фойдаланиш.

Курсларни аъло даражада тамомлаган битирувчилар шартнома асосида GNSS-қурилмаларидан фойдаланган ҳолда Тошкент ҳудудидаги дарахтларни хариталаш ишларига жалб этилади. Лойиҳа икки йилга мўлжалланган. Курс якунида иштирокчилар сертификатлар олишади, уларга экологик ташкилотларда ишга жойлашишда кўмаклашадилар.

Прочитано: 17 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика