Norma.uz

Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун нақд пул билан тўлаш тақиқланди

 

«Ўзсувтаъминот» компанияси истеъмолчиларга совуқ сув ва канализация учун нақд пул қабул қилиш тўхтатилганлигини яна бир бор эслатди. Бундай тартиб 2024 йил 1 декабрдан жорий қилинган. Бу компаниянинг виждонсиз вакиллари томонидан истеъмолчиларни айланиб чиқиш йўли билан нақд пул тўловларини ундиришда йўл қўйиладиган қоидабузарликлар билан боғлиқ. Янги тартиб тўловларни тўлашда шаффофликни таъминлаши, суиистеъмолларни бартараф этиши ёки минималлаштириши кутилмоқда. Ҳозирда тўловлар фақат расмий электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилинмоқда.

Истеъмолчилар билишлари керак, агар кимдир ўзини компания ходими деб таништириб, хизматлар учун нақд пул талаб қилса, муҳрлар билан квитанция берса – бу фирибгарлар. Бундай ҳолатда уларнинг пули электрон маълумотлар базасига тушмайди ва тизимда акс этмайди. Демак, мавжуд қарздорлик бекор қилинмайди. Компания ходимлари нақд пул тўловлари учун жавобгар эмас.

Компания истеъмолчиларни бундай фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантиради, ҳушёр бўлишга чақиради. 1255 ишонч телефонига, коррупция фактлари ҳақида маълумот бериш учун эса +998 (55) 503-10-55 рақамига дарҳол мурожаат қилиш зарурлигини эслатади. Telegram мессенжерида истеъмолчилар ўз шахсий ҳисобларини текшириши учун @uzsuvbot ишга туширилган.

Прочитано: 20 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика