Norma.uz

Қайта тақсимлашми ёки бошбошдоқлик?

 

Афтидан, кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида катта қайта тақсимлаш ишлари якунланмоқда. ККУни бошқаришнинг қонунларда кафолатланган учта усулидан унинг ташаббускорлари фақат биттасини – бошқарувчи компанияларни қолдиришни мўлжаллашаётганга ўхшайди. Пойтахтда қолган ХУМШлар ва ўзини ўзи бошқаришдаги уйларга босим ўтказишнинг яна бир тўлқини бошланди. Ҳокимиятлар уларни, амалдаги қонунларга қарамасдан, мажбурий тартибда бошқарувчи компанияларга киритишга ҳаракат қилмоқда. «Норма» содир бўлаётган ҳолатларни мавзувий сонининг саҳифаларида батафсил ёритиб келган.

 

Бир неча йил олдин бошланган ушбу соҳани қайта ташкил этиш кампаниясини ислоҳотчилар оптималлаштириш ёки йириклаштириш деб атадилар. Аҳоли номидан БКлар бошқаришнинг қолган усуллари: ширкатлар ва ўзини ўзи бошқаришни «ютиб юбориши» кераклиги ҳақида қарор қабул қилинди. Аммо бу Уй-жой кодекси, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунни бузиш ҳисобланади, чунки уларда мулкдорларнинг умумий йиғилишда бошқарув шаклини эркин танлаш ҳуқуқи назарда тутилган. Аксарият ҳолларда бу жараён аҳолининг розилигисиз ХУМШ ва ўзини ўзи бошқаришдагиларнинг раҳбарларига қаттиқ босим ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда.

 

Ҳар бир маҳаллага битта бошқарувчи компания

Бугунги кунда бу кампаниянинг босқичларини аниқ белгилаш мумкин. У профессионаллаштириш йўлига ўтишдан бошланди. Бу яхши иш – уй-жой соҳаси доимо уйларни профессионал бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишга муҳтож. Пойтахтда БКларни оммавий ташкил этиш бошланди. Шу билан бирга ширкатларни қайта ташкил этиш ҳам содир бўлди. Ислоҳотчилар аҳоли фикрини ҳисобга олмасдан ХУМШларни аллақачон шакллантирилган компанияларга ўтишга ёки бошқарув усулини БКга алмаштиришга мажбурлай бошладилар. Кейин оптималлаштириш ҳақида эълон қилдилар. Амалдорларнинг кўрсатмасига биноан, қайси уйлар қаерга тақсимланишини белгилаб, бошқарувчи компанияларда бўлиниш–қўшилиш–йириклаштириш бошланди. Энди эса мақомини сақлаб қолишга муваффақ бўлган қолган ХУМШ ва ўзини ўзи бошқаришдаги уйларни ҳам БКга топширишни хоҳлашяпти. Улар қонунбузарликларга қарши ҳаракатларга қаршилик қилишда давом этмоқдалар, ҳеч нимага қарамай ўз мавқеини сақлаб туришга уринишмоқда, аммо босимга бардош бериш жуда қийин бўлмоқда. Бу катта қайта тақсимлаш «Бир маҳалла – бир бошқарувчи компания» схемасига жойлаштирилган улкан бошқарувчи компанияларни яратишга олиб келди. Бошқа ҳеч нарса йўқ. Қонунлар четлаб ўтилди? Буёғига нима бўлади?

 

Ҳокимнинг қарорлари қонунлардан устунми?

Аммо ККУдаги жой мулкдорларининг учта бошқарув усулидан бирини танлаш ҳуқуқи ҳанузгача амал қилмоқда. Бу борада қонунларда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. У ҳолда амалдаги қонунларга зид равишда бошқа ёндашувни илгари сураётган амалдорлар қандай ҳужжатларга таянишмоқда? Уларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларгами? Шу билан ўзларини қонунлардан устун қўйишмоқдами? Ҳозирда туман ҳокимиятлари пойтахт ҳокимининг ҳали эълон қилинмаган қарорига ҳавола қилишмоқда, бу қарор гўёки ҳозир пайдо бўлиши керак экан. Биз бундай гапларни неча марта эшитганмиз.

Пойтахтда ККУларни бошқариш соҳасидаги тажрибаларнинг, шу жумладан қонунларга зид келадиган тажрибаларнинг ҳам ташаббускорлари шаҳар ҳокимлари эди. Уларнинг ҳар бири қонунларда назарда тутилган оптимал бошқарув моделини бузишга ўз ҳиссасини қўшди. Бирорта ҳам идора содир бўлаётган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришга журъат қилмади, ҳокимларни бузилишлар учун жавобгарликка тортиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Фақат яқинда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ККУларни бошқариш усулларини мажбурий ўзгартириш фактларига муносабат билдирди.

Фуқаролар томонидан шундай саволлар берилмоқда: «Нима учун ККУларни бошқариш соҳасида қонунлар бузилмоқда? Нега амалдорларнинг бошбошдоқлигига қарши якка ўзимиз курашишимиз керак? Нима учун масъул органлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига кўз юммоқда?» Вақт ўтиб, содир бўлаётган воқеаларга албатта баҳо берилади. Фақат бу қачон бўлади?

Прочитано: 60 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика