Norma.uz

Veolia Energy Tashkent хабарларни рад этди

 

Veolia Energy Tashkent ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган қўшнилар қарздорлиги туфайли кўп квартирали уйларда иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизимининг ўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақдаги компания номидан эълонлар бир қатор ККУларнинг йўлаклари эшикларига ёпиштирилган эди.

«Бундай маълумот нотўғри ва ҳақиқатга тўғри келмайди, – деди Veolia. – Хизматлар истеъмолчиларидан фақат компаниянинг расмий ахборот манбаларига таяниш ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз».

 

Қўшниларнинг қарздорлиги туфайли истеъмолчиларни коммунал хизматлардан узиб қўйиш истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишидир.

Истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти ташкилотининг муносабатлари Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидалари (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова, кейинги ўринларда – Қоидалар) ва Кўп квартирали уйнинг иссиқлик таъминоти бўйича етказиб берувчи, ижрочи ва истеъмолчи (уй-жой мулкдори) ўртасидаги шартнома (кейинги ўринларда – Шартнома) асосида тузилади.

Қоидаларга кўра, истеъмолчи белгиланган сифат ва ҳажмда узлуксиз иссиқлик таъминоти хизматини талаб қилиш ҳуқуқига эга (Қоидалар 85-м.).

Етказиб берувчи истеъмолчини икки кундан кам бўлмаган муддатда олдиндан ёзма равишда огоҳлантириб, қуйидаги ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ иссиқлик энергиясини етказиб беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш чораларини кўриш ҳуқуқига эга:

• иссиқлик таъминоти шартномасида кўзда тутилган муддатларда олинган иссиқлик таъминоти хизмати учун тўламаслик;

• истеъмолчининг иссиқлик таъминотига мустақил уланиши;

• кўриш ва кўрсаткичларини олиш учун етказиб берувчининг вакилларини умумий уй ёки индивидуал ҳисоблагичларга асоссиз киритмаслик (Қоидалар 71-м., Шартнома 3.2.1-б.).

Прочитано: 21 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика