Norma.uz

Кўпроқ ўқинг. Тўловларда тежайсиз

 

Андижон тумани аҳолисининг «ожизалар» деб аталмиш ярми яқин вақт ичида таълим даражасини кескин ошириши мумкин, деб тахмин қилиш учун асослар бор. Бу ерда аёлларнинг ўқишга қизиқишини рағбатлантириш усулини топишди. Туман ҳокимининг ташаббуси билан «Маърифатли она» танлови бошланди. Унда иштирок этиб, энг кўп китоб ўқиган оналар коммунал тўловларни тўлашда тежашлари ва бу оила бюджетига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Танлов шартларига кўра, ғолиблар электр энергияси, газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловлардан озод этилади. Танловда 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар иштирок этиши мумкин. Энг кўп китоб ўқиган уч нафар ғолибга ярим йил давомида коммунал хизматлар учун тўловлар ваучери топширилади.

Иккинчи ўринни эгаллаган уч нафар иштирокчига – тўрт ой учун ваучер берилди. Учинчи ўринни эгаллаган уч нафар иштирокчига икки ой давомида «коммунал» тўловлари учун ваучерлар топширилади.

Оналарни китоб ўқишга жалб қилишнинг бундай ғайриоддий ёндашуви болалар учун ҳам яхши намуна бўлиши мумкин. Моддий таркибий қисм ҳам муҳим. Коммунал тўловларни тўлашда бундай ёрдам – оилалар учун муҳим қўллаб-қувватлаш.

Прочитано: 19 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика