Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 37 / Паспорт масалалари

Хорижий паспорт: олиниши, ҳақ тўланиши, йўқотилиши

 

Хорижий паспортни олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

 

– Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

• белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

• биометрик паспорт (ID-карта) ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

• илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

• ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

• ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

• давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

• ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;

• фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун (Низомнинг 18-б., 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарорга 1-илова).

 

Хорижий паспортни олиш учун қандай суммада давлат божи тўланади?

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспорт берганлик учун 1,2 БҲМ, Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига берганлик учун – БҲМнинг 80%и миқдорида тўлов тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов тўланади (6.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонун билан тасдиқланган Ставкалар миқдорларининг 6-б.).

 

Хорижга чиқиш биометрик паспортини яроқсиз ҳолга келтирган ёки йўқотган фуқаро учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?

 

– Қонун ҳужжатлари билан қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:

• амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспортини ўз вақтида топширилмаганлиги учун;

хорижга чиқиш биометрик паспортини қасддан яроқсиз ҳолга келтириш, шунингдек йўқотилишига сабаб бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортига эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик;

• йўқотилганлик ҳақида ариза билан мурожаат қилинган хорижга чиқиш биометрик паспортидан, шунингдек бошқа шахсга тегишли бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш;

• хорижга чиқиш биометрик паспортини қонунга зид равишда олиб қўйиш ёки уни гаров сифатида қабул қилиш;

• хорижга чиқиш биометрик паспортини ғаразли мақсадларда олиб қўйиш, йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш ва яшириш (Низомнинг 61-б., ВМнинг 30.01.2020 йилдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган).

МЖТКнинг 223, 223-1, 223-3-моддаларида бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик назарда тутилган.

Прочитано: 131 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика