Norma.uz

Онага ёрдам сифатида

 

Танишимнинг турмуш ўртоғи вафот этди, дугонам унинг вафотидан бир ҳафта олдин биринчи фарзандли бўлган. У давлат секторида ишламаган. Айни пайтда дугонам ота-онаси билан яшаяпти, қайнота ва қайнонаси ўғлининг вафотидан кейин уни боласи билан уйдан чиқариб юборишди. Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан унга тўлов тўланиши лозимми ёки берилмайдими? У давлат имтиёзи бўйича квартира олиши мумкинми? 

 

Биринчидан, у бола туғилганлиги муносабати билан нафақани ва дафн этиш маросими учун нафақани олишга ҳақли.

Иккинчидан, у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ёки нафақасини олишга ҳақли. Мазкур ҳолатда она ва болага тўлов тайинланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 19-м.; Низомнинг 122-б., 8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 1-илова).

Таъкидлаш жоизки, пенсия тайишлан учун давлат ёки нодавлат секторда ишланганлиги аҳамият касб этмайди. Боқувчининг меҳнат фаолиятини қонунийлиги эътиборга олинади. Шундай келиб чиққан ҳолда унинг турмуш ўртоғига боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланади.

 

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси боқувчининг иш стажи мавжуд бўлган тақдирда тайинланади. Бундай стаж мавжуд бўлмаганда, боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланади.

Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «а» б.).

 

Учинчидан, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб оила кам таъминланган оила сифатида рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ҳар ойда бола нафақаси тўланиши шарт. 3 ёшгача бўлган битта болага тўланадиган нафақа миқдори 325 минг сўмни ташкил этади. Оиланинг меҳнатга лаёқатсиз бўлган аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси 440 000 сўм миқдорида белгиланган (11.08.2021 йилдаги ПФ-6177-сон Фармоннинг 2-б. «а» кичик б.)

Тўртинчидан, кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бола нафақасини ҳисоблаш чоғида бир вақтнинг ўзида ун ва қолипли нон сотиб олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланадиган пуллик компенсация ҳам ҳисобланади (14.10.2019 йилдаги 866-сон ВМҚнинг 6-б.).

Бешинчидан, ижтимоий аҳволи оғир бўлган, кам таъминланган, болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган ҳамда уй-жойларини яхшилашга муҳтож бўлган аёлларга арзон уй-жойларни тақдим этиш тартиби белгиланган. Ушбу масала юзасидан яшаш жойидаги туман ҳокимиятига мурожаат қилиш лозим (12.04.2018 йилдаги 285-сон ВМҚ).

Прочитано: 73 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика