Norma.uz

Болалар нафақалари, моддий ёрдам ҳақида…

 

Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди. Бу ҳақда батафсил Президентнинг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон) қайд этилган. 

 

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:

• инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;

• тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;

• унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;

б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади;

в) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

• 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

• 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

• 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

г) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 380 000 сўм белгиланади.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги ­маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.

Прочитано: 261 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика