Norma.uz

Буни билиш керак

 

II гуруҳ ногирониман.

Қандай имтиёзларга умид қилсам бўлади? 

 

– Ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ ва ижтимоий имтиёзлар берилади. Хусусан:

1) болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар солиқ тўловчилар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади (СК 380-м. 1-қ. 3-б.);

2) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади (СК 421-м. 2-қ. 3-б.);

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади (СК 436-м. 1-қ. 3-б.);

4) ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади (СК 459-м. 1-б.);

5) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50%ини, бироқ БҲМнинг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди (СК 383-м. 2-қ.);

6) ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади:

• пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);

• реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;

• тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;

• транспорт хизматлари;

• дори воситалари билан таъминлаш («Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг 36-м. 1-қ.);

7) олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизли давлат гранти квоталарининг таълим йўналишлари бўйича тақсимоти олий таълим муассасалари томонидан шакллантирилади (Низомнинг 2-б., 2.06.2018 йилдаги 417-сон ВМҚ билан тасдиқланган);

8) иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт (МК 220-м. 1-қ.);

9) иш берувчи учун қуйидагилар мажбурийдир:

• ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш;

• меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддатини белгилаш;

• 30 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил бериш (МК 220-м. 2–4-қ.);

10) ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади (МК 220-м. 5-қ.);

11) ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг техник воситасини ўз ҳисобидан сотиб олган бўлса, унга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади («Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-м. 11-қ.);

12) I ва II-гуруҳ ногиронларига 2 йилда бир маротаба (навбат асосида) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг санатория-курорт муассасаларига бепул йўлланмалар берилади (Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2356, 27.04.2012 й.).

Прочитано: 76 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика