Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 37 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича маъмурий регламент қабул қилинди

 

Вазирлар Маҳкамаси 31.08.2021 йилдаги «Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 555-сон қарорни қабул қилди. 

 

Ҳужжат Президентнинг «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Регламент қуйидагиларни назарда тутади:

• истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган умумий қоидалари;

• пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун ўз хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки «Электр» ДТ (кейинги ўринларда – онлайн платформа) орқали ариза юбориш тартиби;

• истеъмолчиларнинг электр қуриламаларини электр тармоқларига улаш бўйича уланадиган қувватидан келиб чиққан ҳолда техник шартларни ишлаб чиқиб тақдим этиш ва электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини истеъмолчига тақдим этиш тартиби;

• уланадиган қуввати 50 кВтгача ва 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан тегишли ишларни бажариш тартиби.

Регламентга мувофиқ:

• истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттагача ва уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларда тўрттадан иккитагача камайтирилади;

• уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоғига улаш учун шартномани «оферта» имзолаш орқали тўловни амалга ошириш механизмини жорий этилади;

• истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда онлайн платформа ҳамда давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП орқали амалга оширилади.

Белгиланишича, 2022 йил 1 январга қадар истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ва онлайн платформа орқали амалга оширилади.

Юқорида баён этилганларга асосан, энергетика, адлия, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзэнергоинспекция, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга регламент талаблари асосида 2021 йил 1 октябрга қадар онлайн платформа ва ЯИДХПни ўзаро интеграция қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.08.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 58 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика