Norma.uz

Декларацияга мувофиқ

 

10 йилдан буён халқаро ташкилотда ишлайман ва иш ҳақини хорижий валютада оламан. Пенсия ҳисоблашда стажим ва иш ҳақим ҳисобга олинадими? 

 

– Бундай тоифадаги шахсларга пенсия ҳисоблаш учун иш стажи ва иш ҳақининг ҳисобга олиниши Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом (22.02.2016 йилдаги 46-сон ВМҚга 1-илова) билан тартибга солинади.

Сиз солиқ агенти (яъни ЎзР фуқароси) ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад оладиган, Ўзбекистонда доимий яшайдиган, республикадаги халқаро ташкилотнинг ваколатхонасида ишлайдиган ходим ҳисобланасиз, ушбу иш берувчига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти юкланмаган.

Бундай шахслар йиллик жами даромадлар тўғрисидаги декларация билан бирга тақдим этиладиган ижтимоий солиқни ихтиёрий тартибда тўлаш ҳақидаги аризага асосан йиллик жами даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий солиқни ихтиёрий асосда тўлайдилар.

Мазкур ходимларга пенсия тайинлаш учун стажни ҳисоблашда тўланган ижтимоий солиқ суммаси йиллик жами даромадлар тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган маълумотларга асосан ҳисобланган миқдордан кам бўлмаган тақдирда календарь йил иш стажига қўшилади.

Прочитано: 248 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика