Norma.uz

Тўлов қоплаб берилади

 

Кам таъминланган оилаларга куни узайтирилган гуруҳлар тўлови қоплаб берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2021 йилдаги 523-сон қарори билан Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг фарзандларини умумтаълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилади.

Тўлов ҳар бир болага ўқув йили давомида 1 ой учун БҲМнинг 25%игача бўлган миқдорда қоплаб берилади.

Ушбу Низом Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон) асосан умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод этилган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Умумтаълим муассасаси ва ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тузилган шартномага асосан компенсация тўланади. Шартнома бир ўқув йили учун тузилади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимининг бухгалтерия бўлими томонидан тўлов ўқув йили (сентябрь-май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади.

Жорий ой учун тўлов шу ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Прочитано: 373 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика