Norma.uz

Ноқонуний олиб қўйилган жамғармалар пенсионерларга қайтарилади

 

2022 йилдан бошлаб Россияда нодавлат суғурта пенсия жамғармалари қонунни бузган ҳолда бошқа суғурта компанияларига ўтказилган фуқароларнинг маблағларини қайтариб беришлари шарт бўлади. «Известия» аниқлик киритишича, Ҳукуматнинг «РФнинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси октябрь ойида Давлат думаси томонидан қабул қилиниши мумкин. 

 

Ҳужжатда муддатидан олдин бир фонддан бошқасига ўтказилишида йўқолиш хавфи бўлган ҳолатда пенсия жамғармаларини нодавлат фондларида сақлаётган россияликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таклиф этилмоқда.

«Ҳозирги пайтда мажбурий пенсия суғуртасига оид қонун ҳужжатларида суғурталанган шахснинг муддатидан олдин бир суғурталовчидан бошқасига ўтказилиши муносабати билан ҳамда суд томонидан тегишли шартнома ҳақиқий эмас деб тан олинган тақдирда ушлаб қолинган инвестиция даромадининг қайтарилиши мумкинлиги назарда тутилмаган», – деб айтилади «Известия»да мавжуд қонун лойиҳасига тушунтириш хатида.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқлаштирилишича, ҳозирги пайтда пенсия ҳисобварағида жамғарилган пенсия суд тартибида тикланади. Бироқ айрим ҳолатларда рад этиш кузатилмоқда.

«Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида қонун лойиҳасида суд томонидан мажбурий пенсия суғуртаси тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда суғурталовчиларга (улардан фуқароларнинг пенсия жамғармалари ўтказилган) инвестиция даромади муддатидан олдин ўтказилганда ундирилган суммани суғурталанган шахснинг ҳисобрақамига тиклаб ўтказиш мажбуриятини юклаш таклиф этилмоқда», – дея тушунтириш берилади ҳужжатда.

 

Маълумот учун!

2021 йил 15 августдан ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда:

• кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 кв.метрдан кам бўлмаган 1 хонали;

• вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 кв.метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

Прочитано: 61 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика